Конусли майдалагичлар


Download 0.56 Mb.
Sana04.10.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1692000
Bog'liq
КОНУСЛИ МАЙДАЛАГИЧЛАР


КОНУСЛИ МАЙДАЛАГИЧЛАР
Конусли майдалагич юқори иш унумдорлигига эга бўлиб, турли тоғ жисларини майдалашда ишлатилади. Конусли майдалагичлар вазифасига кўра қуйдаги турларга бўлинади:

  1. Конусли йирик майдалагич;

  2. Конусли ўрта майдалагич;

  3. Конусли майин майдалагич.

Конусли йирик майдалагичлар қабул қилиш тешигининг эни билан харакатерланади. Майдалаш мумкин бўлган тошларнинг ўлчами 4001200 мм, майдаланган тош ўлчами эса 75300 мм ни ташкил қилади. Иш унумдорлиги эса 1502600 м3/соат.
Саноатда қуйидаги ўлчамдаги конусли йирик майдалагичлар ишлаб чиқарилади. КЙМ: 500,900,1200,1500 мм (бу ўлчам қабул қилиш тешиги ўлчами).
Конусли ўрта ва майин майдаловчи майдалагичлар қўзғалувчи конуснинг асоси диаметри билан характерланади ва саноатда қуйидаги ўлчамдаги майдалагичлар ишлаб чиқарилади: D = 600, 900 мм (КЎМ); D=1200, 1750, 2200 мм (КЎМ ва КММ).
Конусли йирик майдалагичларда майдаланган материалнинг тушиш тирқиши ўлчами 1090 мм бўлиб, 75300 мм гача ўлчамдаги тошларни майдалаш мумкин. Иш унумдорлиги эса 19580 м3/соат.
Конусли майин майдаловчи майдалагичларда майдаланган материалнинг тушириш тирқиши ўлчами 320 мм, бўлиб иш унумдорлиги 24180 м3/соат гача. Майдаланиши мумкин бўлган тош ўлчами 40110 мм.
Конусли майдалагичларда материал ички ва ташқи конуслар орасида ички конуснинг эксцентрикли валда айланиши натижасида майдаланади.
Конусли майдалагичлар конструктив тузилиши бўйича қуйдагича таснифланади:
Осилган валли майдалагич.
Инерцион майдалагич.
Консол валли майдалагич.

5.1-расм. Конусли майдалагичларнинг кинематик схемалари


а - конусли йирик майдалагич; б - конусли ўрта ва майин майдалагич; 1-траверс; 2 - қўзғалувчи конус; 3-вал; 4-втулка; 5 - таглик.





Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling