Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъект


Download 1.84 Mb.
bet4/5
Sana25.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1398655
1   2   3   4   5
Bog'liq
II МАВЗУ

Кичик корхона ҳисобланади: енгил ва озиқ-овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебел саноати ва қурилиш материаллари саноатида 100 кишича ишлайдиган; машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 50 кишигача ишлайдиган; фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш хамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида 25 кишигача ишлайдиган корхоналар.

Концерн умумий манфаатларга эга ҳамда шартномалар, капитал ва қўшма фаолиятда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг йирик бирлашувини акс эттиради. Консорциум компания ва банкларнинг вақтинчалик бирлашуви натижасида, йирик капитал талаб қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш ёки маблағни биргаликда жойлаштириш мақсадлари учун умумий келишувлар асосида юзага келади. Консорциум буюртмачилар олдидаги мажбуриятлар учун жавобгар ҳисобланади.

Синдикат – тижорат фаолиятини (таъминот, сотиш, нархнинг пайдо бўлиши) ҳамкорликда ташкил қилишга асоланган бирлашмадир. Синдикат таркибига кирувчи корхоналар ҳуқуқий ҳамда хўжалик юритиш мустақилликларини сақлаб қоладилар. Трестлар юқори даражада марказлашганлиги билан ажралиб туради. Унинг таркибига кирувчи корхоналар ишлаб чиқариш, тижорат ва ҳуқуқий мустақилликларини йўқотиб, ягона режа асосида фаолият юритади. Холдинглар иштирокчиларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари билан ваизифаларни тезкор равишда амалга ошириш имконини берувчи бошқарувнинг самарали шаклини ифодалайди.

2.4. Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар   Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўлинмалари, бошқарув органлари ва корхона ходимларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан иборат бўлади. Тузилма (структура) тушунчасини корхонанинг таркиби, тузилиши сифатида кўриб чиқиш мумкин. Корхона қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси шунчалик мураккаб бўлади.


Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling