Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъект
Download 1.84 Mb.
|
II МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Корхоналарни таснифлаш
- Тайёр маҳсулотнинг мақсадларига кўра
- Фойдаланилувчи хом ашё турига кўра
- Ҳажмига кўра
Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади: *ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш; *маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш; *сотувдан кейин хизмат кўрсатиш; *ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш; *ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш; солиқларни тўлаш, бюджетга тўланувчи ихтиёрий ёки мажбурий бадал ва тўловларни амалга ошириш ; амалдаги стандартлар, нормативлар ва давлат томонидан чиқарилган қонун-қоидаларга риоя қилиш.2.3. Корхоналарни таснифлаш Ҳар бир корхона бошқа корхоналардан аввало ишлаб чиқараётган маҳсулоти, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг тавсифи ва миқёси, жойлашиши, халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари билан алоқалари ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Бироқ буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш масалаларини ҳар бир корхона учун индивидуал тарзда алоҳида ишлаб чиқиш керак, дегани эмас, албатта.Қайси тармоққа қарашлилигига кўра корхоналар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш (машинасозлик, кўмир қазиб чиқариш, суғурта ва ҳоказо) соҳаларига мансуб бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва кўринишига кўра, корхоналар саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, молия-кредит ва бошқаларга бўлинади. Технологик умумийлигига кўра, корхоналар ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ва дискрет равишда, кимёвий ёки механик жараёнларнинг устунлиги асосида юритувчиларга бўлинади.Тайёр маҳсулотнинг мақсадларига кўра, барча корхоналар иккита катта гуруҳга бўлинади: ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар. Фойдаланилувчи хом ашё турига кўра, саноат корхоналари қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарга тақсимланади. Йил давомида ишлаш муддатига кўра, корхоналар мавсумий ва йил бўйи фаолият юритувчиларга бўлинади. Ҳажмига кўра, корхоналар йирик, микрофирма ва кичик корхоналарга тақсимланади.Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling