Корхона даромадлари ҳисоби


ФАВҚУЛОТДАГИ ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ


Download 105.15 Kb.
bet10/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

5.ФАВҚУЛОТДАГИ ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ


21-сон БҲ МСга мувофиқ фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби 9710 “Фавқулотдаги фойда” счётининг кредитида ҳисобга олинади. Бунда фавқулотда олинган ёки ҳисобланган фойданинг турини кўрсатувчи счётлар (0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар) дебетланади. Йил охирида 9710- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

6.МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ


Айрим хўжалик юритувчи субъектлар счётига ўз мижозларидан келгусида етказиб бериладиган товарлар ва маҳсулотлар, шунингдек бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан пул маблағлари келиб тушади. Мисол учун, газеталар, журналлар, даврий тўпламларни чиқарувчи корхоналарда ушбу нашриёт маҳсулотлари учун уларга олдиндан обуна бўлиш даврида мижозлардан пул маблағлари олинади. Аэрофлот, темирйўл ва шаҳарлараро автобус қатновлари хизматларини кўрсатувчи корхоналар чипталарни олдиндан сотишлари мумкин ва бунинг учун мижозлардан чипталар ҳақи олдиндан олинади. Бундай хўжалик юритувчи субъектларда активга эгалик ҳуқуқини сотиб олиш жараёни амалга оширилган бўлсада, бироқ келиб тушган пул маблағларини уларнинг даромади сифатида тан олиб бўлмайди. Чунки, бу ҳолатда нашриёт маҳсулотларини уларнинг эгаларига ҳақиқатда етказиб бериш юз бермаган бўлади, шунингдек олдиндан сотиб олинган чипталар бўйича йўловчиларга хизматлар ҳақиқатда кўрсатилмаган бўлади. Демак, бундай ҳолатларда даромад сифатидаги пул киримлари юз бермайди, аксинча келгусида етказиб бериш ёки хизматни кўрсатиш бўйича мижозлар олдида маълум мажбуриятлар вужудга келади. Айнан ушбу турдаги мажбуриятлар ҳисоб таълимоти ва амалиётида уларни ўзига хос номда тан олиш, ўлчаш ва акс эттиришни тақозо этади.
Собиқ совет ҳисоби тизимида юқоридаги мазмундаги пул оқимлари (кирими) келгуси давр даромадлари сифатида эътироф этилар ҳамда корхоналарнинг хусусий капитали элементларидан бири сифатида бухгалтерия балансида акс эттирилар эди. Халқаро ҳисоб таълимоти ва амалиётида эса ушбу мажбуриятларни муддати узайтирилган даромадлар, деб аташ ҳамда баланс ҳисоботида мажбуриятларнинг бир тури сифатида акс эттириш тартиби қабул қилинган. Республикамизда 2002 йилнинг бошидан кучга кирган 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га асосан миллий корхоналаримиз амалиётига ҳам олдинлари «Келгуси давр даромадлари» деб номланган тушунча ўрнига «Муддати узайтирилган даромадлар» тушунчаси, мос равишда, уларни акс эттиришга мўлжалланган қуйидаги счётларни қўллаш кўзда тутилди:
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”;
7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;
7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;
7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;

Download 105.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling