Корхона даромадлари ҳисоби


Асосий фаолиятдан олинган даромадлар


Download 105.15 Kb.
bet2/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар деганда корхона уставида белгиланган асосий фаолиятдан олинган даромадлар тушунилади. «Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган даромадлари, ўз навбатида, қуйидаги икки гуруҳ га ажратилади:

  • Сотишдан олинган даромадлар – буларга маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушумлар (акциз, ҚҚС ва экспорт бўйича божхона божидан ташқари) киради.

  • Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар –буларга корхонанинг асосий воситалари ва бошқа активларини сотишдан олинган фойда, ўндирилган жарималар, воз кечилган кредиторлик қарзлари, бепул келиб тушган активлар, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ТМБ ларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар ва бошқалар киради.

Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар деганда бевосита асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар тушунилади. Бундай даромадлар Низомга мувофиқ молиявий фаолиятдан олинган даромадларга ва фавқулотдаги даромадларга бўлинади.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғозлар, валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар тушунилади. Буларга роялти, дивидендлар ва фоизлар, ижобий курс фарқлари кўринишидаги даромадлар ва бошқалар киради.

1- чизма. Корхона даромадларининг таснифи Фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган даромадлар киради.
Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳ исобланади:

  • Даромадларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳолаш;

  • Даромадларни тўғри гуруҳлаш ва тегишли счётларда акс эттириш;

  • Даромадларни солиқларга муносабатини тўғри белгилаш;

  • Даромадларни молиявий ҳисоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар


Download 105.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling