Корхона омборхоналарига товар-моддий бойликларини қабул қилиниши, омборхонадан ишлаб чиқаришга юборилиши юзасидан: т а р т и б
Download 1.23 Mb.
|
1 2
Bog'liq2 5375433445352677199
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н” “Иссиқлик манбаи” ДУК директори _____________Б.М.Улукназаров “____”__________2022 йил Корхона омборхоналарига товар-моддий бойликларини қабул қилиниши, омборхонадан ишлаб чиқаришга юборилиши юзасидан: Т А Р Т И Б Корхона омборхоналарига товар-моддий бойликларини кирим қилиниши, ҳамда омбордан ишлаб чиқаришга тарқатилиши қўйидаги тартибда амалга оширилади: Корхона томонидан сотиб олиб келинган товар-моддий бойликлар тасдиқланмаган ҳисобварақ-фактура билан товар-моддий бойликлари марказий омборхонага келтирилади. Марказий омборхонага келтирилган товар-моддий бойликлар қабул комиссияси ҳамда омбор мудири билан биргаликда ҳисобварақа-фактурада кўрсатилган ТМБ ларнинг сони, сифати, ҳамда ҳақиқатда мавжудлиги текширилиб, қабул қилиш далолатномаси (акт приемки) расмийлаштирилади. Кейин омбор мудири 1С-дастури орқали 1-иловадаги бланкни яни кирим ордерини расмийлаштириб таъминотчига беради. Таъминотчи ҳисобварақ-фактураси билан бирга кирим ордерни бухгалтерияга олиб келиб топширади. Бухгалтер эса омбор мудири томондан имзо қўйилган кирим ордери билан ҳисобварақ-фактурани тасдиқлайди ва товар-моддий бойликларини Марказий омборхонага кирим қилади. Шартнома эса таъминот бўлимида туради. Марказий омборхонадан ТМБ ларни филиалларга тарқатилиши филиал таъминотчиларининг расмийлаштирилган талабномалари орқали амалга оширилади. Марказий омбор мудири талабномани олгач рухсат этилган ТМБ ларни 1С дастури орқали 2-илова даги бланкани тўлдириб расмийлаштириб филиал таъминотчичисига беради ва бир нусхасининг қабул қилдим қаторига имзо қўйдириб ўзида олиб қолади. Кейинчалик хисобот ойи тугагунча бухгалтерия тақдим қилади. Марказий омборхонадан филиалга олиб келинган ҳар бир ТМБларга омборхонада инвентарь карточка очилади ва ҳисоб шу карточка билан олиб борилади. Ишлаб чиқариш жараёнида участка бошлиғи томонидан зарурий ТМБларни олиш учун филиал бошлиғи ёки бош мухандис орқали таъминот бўлимига асослантирувчи хужжатларни (нуқсон далолатномаси, бажариладиган ишлар сметаси ва талаб этиладиган товар-моддий бойликлари рўйхати ва бошқалар) илова қилган ҳолда буюртманома билан режа иқтисод бўлимига мурожаат қилади. Режа-иқтисод бўлими мутахассиси талаб этилаётган товар-моддий бойликлари бўйича йил бошида режа-иқтисод бўлимига тақдим этилган йиллик талаб этиладиган товар-моддий бойликлари буюртманомасида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, режадан ошган ёки ошмаганлигини текширади ва харажатларнинг қайси маҳсулот турига мансублигини қайд қилиб имзолайди. Ундан кейин корхона раҳбари ёки ўринбосари талабномани имзолаб, таъминот бўлимига йўналтирилади. Таъминот бўлими ўз навбатида талаб этилаётган товар-моддий бойликлари омборда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириб, буюртманомани имзолайди ва омборга расмийлаштириш учун жўнатади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling