Корхона омборхоналарига товар-моддий бойликларини қабул қилиниши, омборхонадан ишлаб чиқаришга юборилиши юзасидан: т а р т и б


Омборда буюртномада кўрсатилган ТМБлар мавжуд бўлганда


Download 1.23 Mb.
bet2/2
Sana25.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1228283
1   2
Bog'liq
2 5375433445352677199

Омборда буюртномада кўрсатилган ТМБлар мавжуд бўлганда:

  • Ёзилган буюртманома омбор мудири томонидан 1С-дастури орқали 3-иловадаги бланкани расмийлаштириб, участка бошлиғи ҳамда омбор мудири имзо чекадилар. Шундан сўнг корхона бухгалтерияси омбор мудирига талаб этилаётган ТМБларни талаб этаётган моддий жавобгар шахсга чиқим қилиш юзасидан ҳужжатларни (1-илова) имзолайди.

  • Омбор мудири томонидан талабнома олингандан сўнг белгиланган шаклдаги юк хатини расмийлаштириш орқали товар-моддий бойликларини талаб қилаётган моддий жавобгар шахсга беради.

  1. Моддий жавобгар шахс омбордан олинган ТМБларни юқоридаги ҳужжатлар, яъни нуқсон далолатнома, бажариладиган ишлар сметаси ва бошқалар асосида белгиланган мақсадларда ишлатиб, белгиланган тартибда далолатнома ва ишлатилганлиги тўғрисида бошқа ҳужжатларни бухгалтерияга тақдим қилади. Бухгалтерия ходими 4-иловадаги бланка асосида расмийлаштирилган ТМБларни бухгалтерия ҳисобидан чиқаради.

Моддий жавобгар шахс томонидан нуқсон далолатномаси билан олинаётган ТМБлар (труба, завдвижка, пожарный гидрант, отвод...) авария жойига ўрнатилгандан сўнг, авария жойидан ечиб олинган эски ТМБлар олиб келиниб, фойдаланишга яроқлилиги бўйича хулоса асосида далолатнома билан сони кўрсатилган ҳолда омборхонага топширилади. Омбор мудири 5-иловадаги бланкани расмийлаштириб нархсиз киримга олади. Яроқсиз деб топилганлари эса қора метал сифатида 6-иловадаги бланкани расмийлаштириб киримга олади. Омбор мудири кўриб, санаб олгандан сўнг, расмийлаштирилган хужжатларни бухгалтерияга тақдим этади. Бухгалтерия ходими тақдим этилган хужжатларни текшириб туғри кирим қилинишини таъминлайди.

  1. Балансдан ташқари 014 счёт яни эксплататцияда юритиладиган ТМБлар муддати келганда ёки муддатидан олдин хисобдан чиқариш учун омбор мудири ТМБлар карточкасидан муддати келган ТМБларни ведомостга йиғиб чиқади ҳамда 7-иловадаги бланкани расмийлаштиради.




  1. ТМБларни корхонанинг дарвозадан олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш рухсат этилган имзолар билангина амалга оширилиши керак.

  2. Моддий жавобгар шахслар томонидан олинган ва ишлаб чиқаришга чиқим қилинган ТМБлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳисобот ойи тугагандан сўнг кейинги ойнинг 10 санасига қадар бухгалтерияга тақдим этилади.

Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Мирзақулов


Корхона бош ҳисобчиси Н.Эргашев


Режа иқтисод бўлими бошлиғи Д.Юнусов










































1-илова

2-илова



3-илова



4-илова

5-илова



6-илова





7-илова















Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling