Корхона пул оқимларини бошқаришнинг мохияти
Download 42 Kb.
|
эканомика 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйилиши Оқиб кетиши
- Инвестицион фаолият
- Молиявий фаолият фаолият
КОРХОНА ПУЛ ОҚИМЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ МОХИЯТИ Ахроров Зариф МК-305 г., Самарканд Иқтисодиёт ва Сервис Институти Корхонанинг молиявий аҳволи кўп жиҳатдан пул маблағлари мавжудлиги ва уларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлади. Корхонанинг иқтисодий ва молиявий аҳволини қониқарли даражада бўлишини таъминланиши, мазкур корхонада мавжуд бўлган пул маблағлари, ишлаб чиқариш заҳиралари, ишлаб чиқариш фондлари ва ҳокозолардан оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқ. Шу сабабли корхона раҳбари унинг фаолиятидан келиб тушган маблағлар ва уларни қандай миқдорда сарфлаш мумкинлигини билиши керак. Бунинг учун эса раҳбар пул тушадиган манбаларни белгилай олиши хамда улардан қай тарзда самарали фойдаланишни билиши керак. Юқорида келтирилган маълумотлар «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»да акс эттирилади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - молиявий ҳисобот хужжати бўлиб, унда пул маблағларининг тушиши, сарфланиши ҳамда йил боши ва охиридаги қолдиқлари, шунингдек, инвестиция ҳамда молия фаолиятидан келадиган пул маблағлари акс эттирилади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот бошқа ҳисобот шакллари билан биргаликда корхонанинг энг ликвид активларидаги ўзгаришларни, унинг молиявий тузилмасини (жумладан, ликвидлик ва тўловга лаёқатлилигини), корхоналарнинг қиёслама баҳолаш максадида келгуси пул оқимларининг жорий қийматини моделлаштириш имконини берадиган доимий равишда ўзгарувчи ташқи ва ички омиллар шароитида пул оқимлари ҳаракатини тартибга солиш лаёқатини баҳолаш ва тушунишга хизмат қилувчи ахборот тақдим этилишини таъминлайди. Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда пул маблағлари оқими қуйидаги фаолиятлар буйича таснифланади: - операцион фаолияти; - инвестицион фаолият; - молиявий фаолияти. Операцион фаолиятдан олинадиган пул маблағлари ҳажми корхона фаолияти самарасининг ҳал этувчи кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Чунки у ташқи молиялаш манбаларисиз ссудаларни қайтариш, меҳнат унумдорлик даражасини сақлаш, дивидендлар тўлаш ва янги капитал қуйилмаларни амалга ошириш имкониятини беради. Операцион фаолиятидан бўлган пул маблағлари ҳаракати биринчи навбатда даромад олиш бўйича асосий фаолият натижаси бўлиб ҳисобланади. Инвестицион фаолият - бу пул эквивалентига кирмайдиган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш, қайтариладиган кредитларни бериш ва олиш. Молиявий фаолият – бу шундай фаолият турики, унинг натижасида корхонанинг хусусий капитали ва қарзлари ҳажми ва структураси (тузилиши) да ўзгариш ҳосил бўлади. Пул оқимларининг юқорида келтирилган фаолият турлари бўйича қуйилиши ва оқиб кетишининг асосий манбалари қуйидагича:
Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланиш қуйидаги имкониятларни беради: - корхонанинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ишлаб топиш қобилиятини, шунингдек шунга ўхшаган пул маблағларидан фойдаланишда корхона эхтиёжини баҳолаш; - корхонанинг соф активидаги ўзгаришларни, молиявий структурасини ва унинг ўзгарувчан вазият ва имкониятларга мослашиш мақсадида пул оқимларининг суммалари ва ўз вақтида тушишига таъсир этиш қобилиятини баҳолаш; - турли корхоналарнинг операцион фаолияти туғрисидаги ҳисоботни таққослаш. Чунки бу хўжалик фаолиятининг бир хил муомала ва воқеалари учун бухгалтерия ҳисобининг турли усулларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф этади. xonz_z@list.ru Download 42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling