Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 21-116 guruh ta’labasi Xakimjonov Qaxramon


ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан


Download 0.63 Mb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1011086
1   2   3
Bog'liq
18-mavzu Xakimjonov Qaxramon

ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан

оладиган) вертикал бўйича қўшиш орқали аниқланади

Соф ижтимоий маҳсулотга талаб.

Соф ижтимоий маҳсулотга талаб.

Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб шахсларнинг талаб чизиқларини горизонтал бўйича

қўшиш орқали аниқланади (18.2-расм).

Соф ижтимоий маҳсулотни жамоа бўлиб истеъмол қилади, лекин

биз юқорида айтганимиздай ҳар

бир шахс бундай истеъмолдан ҳар хил наф кўради. Масалан, 18.1-расмда А шахс энг кам наф кўради, Б шахс А шахсга нисбатан кўпроқ наф кўради, С шахс Б шахсга кўра кўп наф олади. Амалда ҳар бир

шахснинг қанча наф олганлигини ҳисоблаш қийин. Бундай ахборотни олиш ҳам мураккаб.

Агар истеъмол қилинган соф ижтимоий неъматга ҳар бир шахс ўзи олган чекли ютуғига кўра пул тўлаганда эди, олинган наф тўғрисидаги ахборотни яширишга ундайдиган кучли рағбатлантириш пайдо бўлар эди, ҳамда олинадиган нафни даражасини кўпчилик пасайтиришга ҳаракат қилар эди. Ҳақиқатда эса, истеъмолчилар истеъмол қилинган соф ижтимоий маҳсулот учун пул тўлайдими, йўқми ундан наф олганлиги учун айрим ҳолларда ортиқча тўловларсиз, бепул ушбу неъматларни олишга ҳаракат қилади. Ушбу вазият билетсиз муаммосини, яъни «қуѐн» муаммоси номини олди. Бу ерда иқтисодий субъектларнинг бозорнинг бозор механизми ишламайдиган жойларидан фойдаланиб, бошқалар ҳисобидан кўпроқ ютуққа эришишга ҳаракат қилиши назарда тутилади.

Билетсиз юрувчи муаммоси кўпроқ катта истеъмолчи жамоа гуруҳларида юзага келади, нима учун деганда, бундай гуруҳларда керакли, тўлиқ ахборотни олиш қийин. Билетсизлар муаммосини мавжудлиги соф ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини унинг самарали ҳажмидан кам бўлишига олиб келади. Бозор механизми бу муаммони ечишга ожиз. Ушбу хатони тузатишда давлатнинг аҳамияти ниҳоятда катта.

2. Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли. Бозор ожизлиги - бу шундай щодисаки, бунда бозор ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлай олмайди. Бозор ожизлигини кўрсатувчи тўртта турдаги вазият мавжуд ва бу вазиятлар самарасиз вазият ҳисобланади: 1. Монополия. 2. Асимметрик ахборот. 3. Ташқи самара. 4. Ижтимоий неъмат.


Ушбу вазиятларда бозорга давлатнинг аралашуви мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Бу
муаммоларни давлат монополияга қарши сиѐсат юритиш, ижтимоий суғурталаш, салбий ташқи самарага
эга бўлган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришни чеклаш ва ижобий ташқи самарага эга бўлган
ишлаб чиқариш ва истеъмолни рағбатлантириш орқали ечишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Ҳозирги вақтда давлатнинг иқтисодий функциялари кенгайиб бормоқда. Буларга қуйидагилар
киради: инфратузилмани ривожлантириш; маорифни ривожлантириш; ишсизликка нафақа ажратиш, ҳар
хил нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ѐрдам бериш ва ҳоказолар. Булардан бир
қисминигина соф ижтимоий неъматга киритиш мумкин. Уларнинг кўпчилиги жамоа ва шахслар
томонидан истеъмол қилинади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling