Корхоналар молияси нима?


Download 19.75 Kb.
Sana19.12.2022
Hajmi19.75 Kb.
#1033162
Bog'liq
2-мавзу тест


Тестлар

  1. Корхоналар молияси нима?

  1. * Корхонанинг пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш

  2. Оилаларнинг пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш

  3. Давлатнинг пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш

  4. Тўғри жавоб йўқ

  1. Корхона кимлар билан молиявий муносабатларга киришади?

  1. Давлат билан

  2. Бошқа корхоналар билан

  3. Ходимлари билан

  4. * Барча жавоблар тўғри

  1. Корхона давлат билан қандай холларда молиявий муносбатга киришиши мумкин?

  1. * Солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашда

  2. Хом ашё сотиб олаётганда

  3. Маҳсулот етказиб беришда

  4. Тўғри жавоб йўқ

  1. Корхонанинг ўз маблағини топинг?

  1. Банкдан олинган кредит

  2. Давлат қимматли қоғози

  3. * Устав капитали

  4. Лизингга олинган мулк

  1. Корхонанинг қарз маблағини кўрсатинг

  1. Тақсимланмаган фойда

  2. Резерв капитали

  3. * Банк кредити

  4. Устав капитали

  1. Корхонанинг устав капитали нима?

  1. Корхонанинг барча қарзлари

  2. Корхонанинг тугатилаётгандаги қиймати

  3. * Корхона дастлаб ташкил этилаётгандаги капитали

  4. Корхонанинг фойдаси

  1. Барча корхона, ташкилотнинг асосий мақсади нима?

  1. * Фойда олиш

  2. Маҳсулот ишлаб чиқариш

  3. Маҳсулотиги сотиш

  4. Кредит олиш

  1. Корхонанинг даромадлари нималардан шаклланади?

  1. Маҳсулот сотишдан

  2. Хизмат кўрсатишдан

  3. Мулкни ижарага беришдан

  4. * Барча жавоблар тўғри

  1. Ўзгармас (доимий) ҳаражатлар деб нимага айтилади?

  1. Корхона манзилини ўзгартирганда ўзгармайдиган ҳаражатлар

  2. Корхона раҳбари ўзгарганда ўзгармадиган ҳаражатлар

  3. * Маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар

  4. Корхона ходимларига боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар

  1. Ўзгарувчан ҳаражатлар нима?

  1. Корхона манзилини ўзгартирганда ўзгарадиган ҳаражатлар

  2. Корхона раҳбари ўзгарганда ўзгараган ҳаражатлар

  3. * Маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлган ҳаражатлар

  4. Корхона ходимларига боғлиқ бўлган ҳаражатлар

  1. Таннарх нима?

  1. Иш ҳақига кетган ҳаражатлар

  2. Коммунал хизматларга кетган пуллар

  3. * Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ корхонанинг ҳаражатлари.

  4. Корхона ёпиш билан боғлиқ ҳаражатлар

  1. Таннарх ҳақидаги қайси гап тўғри?

  1. Таннархни фақат 1 марта ҳисоблаш керак

  2. * Таннарх ўзгарувчан қиймат, уни доимий ҳисоблаб бориш керак

  3. Таннархни 1 йилда 1 марта ҳисобласа етади

  4. Таннархни ҳисоблаш шартмас

  1. Фойда нима?

  1. * Корхона иқтисодий фаолиятининг молиявий натижаларини ифодаловчи иқтисодий категория.

  2. Корхонанинг қарзини ифодаловчи иқтисодий категория

  3. Корхонанинг ходимлар сонини кўрсатувси иқтисодий категория

  4. Корхонанинг мулкини кўрсатувчи иқтисодий категория

  1. Фойдани ҳажмини ошириш учун корхона ...

  1. Маҳсулотни таннархини қисқартириши керак

  2. Ҳаражатларни қисқартириш керак

  3. Маҳсулот ҳажмини кўпайтириш керак

  4. * Барча жавоблар тўғри

  1. Корхонанинг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумот кимлар учун фойдали?

  1. Инвесторлар учун

  2. Ходимлар учун

  3. Акциядорлар учун

  4. * Барча жавоблар тўғри

  1. Корхонанинг молиявий барқарорлиги нима?

  1. Корхонанинг фаолияти узлуксиз давом этаётганлиги

  2. Корхона катта ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқараётганлиги

  3. * Корхона қарз маблағларидан молиявий мустақил эканлиги

  4. Корхона яхши бошқарилаётганлиги

  1. Бухгалтерия баланси нима?

  1. * Корхонанинг мулкини ва қарзини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  2. Корхонанинг фойда ёки зарарини кўрсати берувчи ҳисобот

  3. Корхонанинг пул оқимларини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  4. Корхонанинг даромадини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  1. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот нима?

  1. Корхонанинг мулкини ва қарзини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  2. Корхонанинг фойда ёки зарарини кўрсати берувчи ҳисобот

  3. * Корхонанинг пул оқимларини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  4. Корхонанинг даромадини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  1. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот нима?

  1. Корхонанинг мулкини ва қарзини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  2. * Корхонанинг фойда ёки зарарини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  3. Корхонанинг пул оқимларини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  4. Корхонанинг даромадини кўрсатиб берувчи ҳисобот

  1. Корхонанинг маълум давр учун фойда ёки зарарини қайси ҳисобот кўрсатиб беради?

  1. Бухгалтерия баланси

  2. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот

  3. * Молиявий натижалар ттўғрисидаги ҳисобот

  4. Хусусий капитал таркиби ҳақидаги ҳисобот.

Download 19.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling