Корхонанинг айланма маблағлари айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши


Download 0.59 Mb.
Sana13.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1456261
Bog'liq
4 - Мавзу

КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ

1.Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши

2.Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш

3.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари

4. Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш

Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши

  • Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари ва иш кучидан ташкари, айланма маблағларга хам эга бўлишлари зарур.
  • Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат.
  • Айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади.

Айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:


ишлаб чиқариш захиралари;
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр махсулотлар;
келгуси давр харажатлари.

Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш

  • Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
  • " Айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (п - т);
  • " Ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( Т );
  • " товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .

Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва қарз маблағларга бўлинади.

  • Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, фойда хисобига шаклланади (иш хақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки хамкорлар қарзлари, буюртмачилар тўлаган пуллар).
  • Қарзга олинган айланма маблағлар доимо харакатда бўлмайди хамда корхонанинг махсулотларни сотишдаги қийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, махсулот ишлаб чиқаришни ошириш, вақтинчалик эхтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади (банк кредитлари, кредиторлик қарзлари).

Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари

  • Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
  • Айланиш коэффициенти;
  • Юкланиш коэффициенти;
  • Бир марта айланиш давомийлиги.

Айланиш коэффициенти айланма маблағларнинг маълум бир вақт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади.


бу ерда:
Ka – айланиш коэффициенти
Sm – сотилган махсулот хажми, сўм;
Qa- айланма маблағларнинг ўртача қолдиқ хажми, сўм.

Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш

  • Айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга бўлинади.
  • Меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хомашё, материаллар, ёқилғи), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар.
  • Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб рақамидаги пул маблағлари.

Ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади:

  • Ўтган йиллар давомида амалда сарфланган ресурслар тўғрисидаги хисобот маълумотларини ўрганиш хамда бир неча йиллар давомида рўй берган пасайишларни хисоблашга асосланувчи статистика-тажриба усули;
  • Лаборатория тажрибаларига асосан яратилган хамда инструментлар ва ёрдамчи материаллар сарфланиши меъёрини аниқлашда кўлланувчи лабаратория-техникавий усул;
  • Юзага келган ишлаб чиқариш шароитларидан ташкари бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари ва ютукларини хам хисобга олиш имконини берувчи, моддий ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштиришнинг мукаммалрок усули хисобланувчи хисоб-тахлилий усул.

Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш, улардан самарали фойдаланиш куйидагиларни талаб қилади:

  • Фан-техника тараққиёти ютукларини кенг кўллаш;
  • Ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жихатдан асосланган меъёр ва меъёрийлар тизимини яратиш;
  • Корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алокалари юритишга ўтказиш;
  • Махсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг сифат балансини тузиш;
  • Бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг оптимал шаклларини кўллаш.
  • Технологик жараёнлами яхшилаш;
  • Хом ашёни комплекс қайта ишлаш усулларини ривожлантириш.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling