Инновация деганда кенг маънода янгиликларнинг рентабеллик (фойдалилик) даражасини ошириш учун янги технологияни қўллаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ёки хизмат кўрсатиш, ташкилий-техник ва ижтимоий-иқтисодий қарорларни ишлаб чиқиш, тижорат, бошқариш ва бошқа соҳаларда қўлланишини тушунамиз.
Янгилик тўғрисидаги ғоянинг пайдо бўлиши ва яратилиши ҳаётга тадбиқ этилиб кенг тарқалиши, инновация ҳаёт даври деб аталади. Олиб бориладиган ишларнинг изчиллигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши инновация жараёни деб аталади.
Маҳсулот сифатининг комплекс тизимини бошқариш методологияси, маҳсулот ҳаёт даврининг босқичини тавсия этади:
Тадқиқот ва ишлаб чиқариш;
Тайёрлаш;
Муомалага чиқариш ва сотиш;
Эксплуатация қилиш ва истеьмол.
Халқаро амалиёт (ИСО 0 004) талабларига мос равишда маҳсулотлар ҳаёт даври кичик босқичларга бўлинади:
Маркетинг, изланиш ва бозорни ўрганиш;
Лойиҳалаш ва технологик талаблар;
Маҳсулотни ишлаб чиқиш;
Моддий техника таъминоти;
Ишлаб чиқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Ишлаб чиқариш;
Назорат ва синовдан ўтказиш;
Монтаж қилиш ва эксплуатация;
Техник ёрдам ва хизмат кўрсатиш;
Фойдалангандан кейин маҳсулотни чиқиндига чиқариш.
Корхонанинг инновация салоҳияти – молиявий, кадрлар, ахборотлар, моддий-техник ресурслар, тегишли хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар мажмуини ташкил этади. Инновация салоҳияти корхонадаги ресурсларнинг мавжудлиги ва қўйилган вазифа ҳамда инновацияни жорий этиш учун унинг тайёргарлиги ва қобилиятини аниқлаб беради. Инновация салоҳияти корхонанинг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва маркетинг имкониятларини ўзида намоён этади.
Инновация салоҳияти корхонанинг стратегик мақсадлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш, технологик ва ташкилий бошқарув ўзгаришларга оид дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қай даражада тайёргарлигини ҳам кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |