Корхонанинг инновацион фаолияти режа


Download 103.94 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi103.94 Kb.
#1539269
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Po\'latov Ilyos 2


Корхонанинг инновацион фаолияти
РЕЖА:

  1. Корхоналарда инновация фаолияти ва инновация.

  2. Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари.

  3. Инновацион лойиҳа яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари.

  4. Инновацион лойиҳаларни баҳолаш.



Корхоналарда инновация фаолияти ва инновация.
Корхоналарга инновацион жараёнлар асосида киритилаётган янгиликлар ишлаб чиқарувчи кучлар ривожига ижобий таъсир кўрсатади, фаровонлик ўсишига, ҳаёт сифати ва таълим даражаси яхшиланишига кўмаклашиб, ижобий инновацион муҳитни шакллантиради. Шу тариқа мамлакатнинг инновацион салоҳиятини юксалтиради. Диёримизда саноат корхоналарини таркибий ўзгартириш юқори инновацион таркибий қисмларга эга ишлаб чиқаришлар ва маҳсулотлар салмоғини кўпайтириш мақсадини кўзлайди. Ривожланишнинг бу йўналиши жадал ўсиш ҳамда саноат маҳсулотлари ва хизматлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг мустаҳкам негизини ташкил қилади.
Инновация сўзининг маъноси инглиз тилидаги “INNOVATION” сўзидан олинган бўлиб янгилик ва янгилик киритиш деганини билдиради. Бу янгилик замирида янги тартибни, янги одатни, янги услубни, кашфиётни тушуниш лозим. Янгиликни бозорга киритиш жараёнини тижоратлашиш жараёни деб аташ лозим. Янгиликнинг пайдо бўлиши ва уни хаётга татбиқ этилиши оралиғидаги вақт инновацион лойиҳаси деб аталади. Кунлик амалиётда одтада, янгиликлар, янгилик киритиш, инновация тушунчаларини ўхшатиш кўп учрайди. Қачонки хар қандай кашфиётлар, янги воқеалар хизматлар ва методлар хиллари тарқалишига қабул қилинса (тижоратлашиш) ўшанда халқ оммаси томонидан тан олинади.
Янгиликлар бозори (новациялар). Бозорни асосий махсулоти бўлиб, интеллектуал фаолиятнинг илмий ва илмий техникавий, натижавий продутки хисобланади. Унга авторлик ва шунга ўхшаш хуқуқлар (бу хуқуқлар халқаро, республика, корператив ва бошқа қонуний, меъёрий актлар таъсир доирасида бўлади) тааллуқлидир.
Инновация назариясининг ривожланишига асос солган олим австриялик иқтисодчи Й.А.Шумпетер ҳисобланади. Мутахассислар фикрича кўра айнан ушбу олим биринчи бор инновация тушунчасини илмий асослаб берган. Й.А.Шумпетер илгари сурган ғояга кўра, жорий этилган ҳар қандай янги техник қарор, технология, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги бозорларнинг таркиб топиши, хомашёлар манбаи инновация ҳисобланади.
Й.А.Шумпетер биринчилардан бўлиб, иқтисодий фанга ишлаб чиқариш омиллари сифатида “янги комбинация” тушунчасини киритди ва унинг тавсифномасини берди. Унга қуйидагилар киради:

  • истеъмолчиларга маълум бўлмаган моддий неъматни яратиш ёки янги у ёки бу неъматни ишлаб чиқиш;

  • тегишли тармоқга янги ҳали маълум бўлмаган ишлаб чиқариш усулини жорий этиш (унинг асосини илмий янги кашфиёт усулидан фойдаланиб яратилган товар ташкил этади);

  • бозорнинг аввал мавжудлиги ва мавжуд эмаслигидан қатъий назар тегишли тармоқда мутлақо янги сотиш бозорини ўзлаштириш;

  • янги хомашё ёки ярим фабрикат манбаларини топиш (ушбу манба олдин маълум бўлиши ёки уни яратиш имкони бўлишидан қатъий назар);

  • бошқа корхоналарнинг монопол ҳолатига қарши курашиш учун корхонани таркибий қайта тузиш.

Иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи илмий-техник тараққиёт (ИТТ), яъни минимал харажатлар қилиб, ижтимоий эҳтиёжни қондиришнинг янги манбаларини топишга йўналтирилган инновацион тўхтовсиз жараён ҳисобланади.
Корхонанинг барқарор ривожланиши ва стратегик фаолияти инновацияга қаратилмоғи лозим. Акс ҳолда корхона нафақат ташқи бозорда балки ички бозорда ҳам ўзининг рақобатбардошлик қобилиятини сақлаб қола олмайди.

Download 103.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling