Корхонанинг инновацион фаолияти режа


Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари


Download 103.94 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi103.94 Kb.
#1539269
1   2   3   4   5
Bog'liq
Po\'latov Ilyos 2

Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари.
Давлатнинг таъсир этиш усуллари. Давлатнинг корхоналар инновацион фаолиятига таъсири иккита, яъни маъмурий ва иқтисодий (бевосита ва билвосита) усуллари орқали амалга оширилади. Маъмурий усул - маълум фаолият турини чеклаш ёки уни ривожлантиришга каратилган қонуний асосга таянган бўлади. Бу стандартлаш ва патент сиёсатини хуқуқий меъёрлашдир. Булар хаммаси хўжалик субъектлари фаолиятида янгиликларга монополияни сақлаб колиш ва товар ишлаб чиқарувчилар махсулотлари сифатини яхшилаш ва турларини кўпайтиришга қаратилган бўлади.
Инновацион фаолиятни тартибга солишнинг энг таъсирчан усулларидан бири иқтисодий усул хисобланади. Ушбу усул товар махсулотларини ишлаб чиқишда мотивация омилига таянади.
Бевосита иқтисодий усуллар. Уларга куйидагилар киради: молиялаштиришга йўналтирилган инвестиция (мақсадли, предметли мўлжалга, муаммо эчимини топишга йўналтирилган); лизинг; фонд операциялари; режалаштириш ва дастурлаш; давлат тадбиркорлиги.
Билвосита иқтисодий усуллар. Давлатнинг инновацион сиёсатидаги иқтисодий усуллари асосан билвосита иқтисодий тартибга солиш орқали амалга оширилади. Бунга инновацион ресурсларни олиш имкониятига эга бўлиш ва уларнинг таркиби ва бахоси, инновацион хавф-хатарни юмшатиш окибатлари киради. Энг кўпрок кўлланиладиган усуллар кредит ва солик сиёсати хисобланади. Кредит сиёсати янгиликларни молиялаштиришга йўналтирилаётган молиявий ресурслар хажмини тартибга солади.
Бу ўз навбатида янгиликларни ишлаб чиқаришда кенг тарқалишига, анъанавий технологиялар ўрнини янгилари эгаллаш даражасига, янги маҳсулотлар яратиш турларига боғлиқ. Инновация салоҳияти корхонанинг лойиҳаларда иштирок этиши ва унинг стратегик имкониятлари даражасини ҳам ўзида ифода этади.
Инновация салоҳиятини оқилона таркиби корхонанинг тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш босқичида аниқланади. Юқори раҳбарият томонидан тегишли тайёргарлик ва келишилган бошқарув қарорларини қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • корхона фаолиятининг йўналишлари бўйича инновацион жараёнларнинг муҳим индикаторлари;

  • технологик ва бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда инновацияни комплекс баҳолаш тизими, яъни маҳсулот ва корхона рақобатбардошлигини, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш.

Тажрибалар шундан далолат берадики корхоналарнинг йирик халқаро лойиҳаларда иштироки, уларнинг инновацион салоҳиятини белгилаб беради.



Download 103.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling