2-мавзу. Профессионал таълим муассасаcи раҳбар ва педагогик жамоанинг инновацион фаолияти
Download 68.24 Kb.
|
2.2ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАCИ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГИК ЖАМОАНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ
2—МАВЗУ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАCИ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГИК ЖАМОАНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ Режа: 2.1.Инновацион педагогик тушунчалар 2.2.Педагогик тизимни такомиллаштириш йўллари 2.3.Ўқув жараёнининг инновацион ҳолатлари 2.4.Инновацион фаолиятнинг тузилиши 2.5. Замонавий педагог модели 2.6. Инновацияни вужудга келиш ҳолатлари 2.7.Инновацион технология асосида ишлашда педагог ва талаба муносабатларини ўзгариши 2.1.Инновацион педагогик тушунчалар Инновация(инглиз тилидан олинган “Innоvation” янгилик киритиш)— тизим ички тузилишни ўзгартириш амалиёт ва назариянинг асосий қисми. Инновацион жараённинг мазмуний тамонини ўз ичига олади (илмий ғоялар ва уларнинг технологияларни амалиётга киритиш). Инноватика— янгиликни яратиш қонуниятларини ўзлаштириш ва тарғиботини ўрганадиган фан. Инновацион жараён Янгликни киритилиши ва шарт—шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишини таъминловчи ўзгаришлар. Инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш. Инновацион фаолият Янги ижтимоий талаблар билан аънанавий меъёрларннинг мос келмаслиги. Амалиётнинг янгиланаётган меъёрларни мавжуд меъёрлар билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муоммаларни ечишига қаратилган фаолият. Инновацион муҳит Бу педагогик жамода, умуман таълим муассасида шундай ижодий, самимий дўстона шароит туғдириладики, унда ўқитувчи ўзини эркин хис қилади.Жамода ички интилиш моддий—маънавий қизиқиш юқори даражада бўлади. У муҳитда ўқитиувчи ижодий фикр юритишга, интилишга тайёр бўлади. Инновация маълум бир фаолиятда шакл, методлар, муаммоларни ечишдаги янгича ёндашув, янги технологияларни таълим жараёнига қўллаш орқали юқори натижаларни таъминлаш. Бир сўз билан айтганда, жараёнга концептуал ёндошув. 2 НовацияАгар ислоҳат фаолиятининг шакли, мазмуни ва кўлами қисқа муддатли бўлса ва яхлит хусусиятга эга бўлмаса, у ўз олдига муайян мавжуд тизимда фақат баъзи элементларни ўзгартиришни вазифа қилиб қўйган бўлса, у холда биз новация билан мулоқот қилаётган бўламиз. Новатор Янгиликни қабул қилиш ва уни амалга оширишга тайёр шахс. Ўз шахсий педамалиётида доимий янглик излайди, ўзлаштиради, қўллайди. Инновацион педагогик режа Яратилган, тасдиқланган инновацион ўқув—тарбиявий лойиҳа. Инновацион педагогик ғоя Тизимлаштирилган педагогик ғоялар, ўқув жараёнини башорат этувчи маълумотлар. Инновацион таълим Таълим соҳасига киритилган ва киритилаётган янгиликлар. Янги технологиялар асосида ташкил этилган таълим жараёни. Инновацион технология Педагогик тараққиётни таъминлашга қаратилган ташкилий фаолият жараёни. (фаоллик, дидактик, ўйинлар, эвристик, креатив, муаммоли, модуллашган алгоритимлаш, лойиҳали Ахборот коммуникатив технологиялар. Инновацион таълим масканлари янги тизимдаги таълим муассасалари, академик лицейлар, коллежлар, мусиқа ва санъат мактаблари, мактабгача таълим масканлари, ихтисослаштирилган синф мактаблар, янги соҳага мослашган ёки ташкил этилган ўқув юртлари. Таълимни инновацион ривожланиш истиқболларини индивидуаллаштириш: • Ихтисослаштириш; • Табақалаштириш; • Интеграциялаш; • Кўп вариативлик; • Ахборотлаштириш; • Узвийлик – узлуксизлик; • Инсонпарварлаштириш; • Қўшимча таълим; • Инклюзив таълим; • Чуқурлаштириш; • Модернизациялаш; • Унификациялаш; • Стандартларни такомиллаштириш. 3 2.2.Педагогик тизимни такомиллаштириш йўллари: Интенсив йўл педагогик тизимни ривожлантиришнинг ички имкониятларини ишга солиш ҳисобига амалга оширилади Экстенсив йўл педагогик тизимни ривожлантиришнинг қўшимча кучлари (инвестициялар) – янги воситалар, жиҳозлар, технологиялар, молиялаштириш, капитал таъминот асосида амалга оширилади 2.3. Ўқув жараёнининг инновацион ҳолатлари Таълим сифатини таъминлаш — битирувчиларнинг касбий тайёргарлик даражси билан бирга ўқув жараёнининг кандай ташкил этилиши ва унинг белгиланган сифат мезонларига жавоб беришида куринади. Ушбу вазифа бир катор конунчилик ва меъёрий хужжатларда, хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иктисодий тараккиёти истикболларидан, жамият эхтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютукларидан келиб чиккан холда кайта куриш мисолида аник максадларга йўналтирилган кўрсатма ва тамойиллар кўринишида ўз аксини топган. Шу боис, ПТМ РК ларнинг касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, инновацион фаолиятга йўналтириш, ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот—коммуникация технологияларини татбик этиш, илгор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва максадли йўналтириш профессионал таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифалар сифатида белгиланди. Профессионал таълим тизимини модернизациялаш (ингл. modem — янгиланган, замонавий, текор усиш) таълим жараёнига нисбатан инновацион ёндашувни талаб этади. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида таълимга инновацион ёндашувнинг ижтимоий—педагогик зарурияти куйидагилар билан ўлчанади: 1. Фан—техника тараккиёти ва ижтимоий—иктисодий янгиланиш узлуксиз таълим тизими, хусусан, профессионал таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, таълимдаги инновацион ёндашувлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган холда такомиллаштириш; 2. Талаба—ёшлардаги маълумотлилик даражаси, интеллектуал салохият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат килувчи шахсга йўналтирилган ўкитишнинг самарали ташкилий шакллари, технологияларини яратиш ва амалиётга татбик этиш; 3. Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбик этишга нисбатан ПТМ РКнинг касбий—инновацион компетентлигини 4 ривожлантириш зарурати. Дархакикат, таълимга инновацион (инглизча innovation— янгилик киритиш) ёндашув гояси таълим мазмуни ва натижаларининг шахсга йуналганлиги, таълим мазмуни, шакл, метод ва воситаларини фан ва техниканинг сунгги ютукдари, илгор тажрибалар, замонавий методикалар билан уйгунлаштиришга каратилганлиги билан анъанавий ёндашувдан фарк килади. Педагогикага оид адабиётларда инновацион жараёнларнинг кечиши қуйидагича тасвирланади:Расм1. В.А. Сластенин педагогик жараёнга инновацион ёндашишни укитувчи ва талабаларнинг хамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш, укитиш ва тарбиялашнинг максади, мазмуни ва шаклига янгилик киритиш билан изохлайди1.Таълим тизимига киритилаётган хар кандай инновация ахборот ва методик таъминотнинг мавжудлигини кўзда тутади. Шу сабабли, профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига инновация киритишда илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, тахлили қилиш ва умумлаштириш хамда педагогик— психологик фанларнинг ютукларини амалиётга татбик этиш, замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиш оркали ўкув жараёнлари мазмуни ва методларини такомиллаштириш мухим йўналишлардан саналади.Бу эса уз навбатида укув машгулотларини ташкил этишнинг самарали шакллари сифатида маъруза (муаммоли маъруза, маъруза—семинар, виртуал— технологик маъруза, визуал маъруза, бинар маъруза 1 Сластенин В.А. и др. Педагогика. — М.: "Академия", 2002. 5 Расм 1.
Мутахассиснинг касбий компетентлиги — унинг касбий тайёргарлиги ва касбий етуклигини баҳоловчи меъёр. Касбий компетентлик тушунчасига нисбатан илмий доирада турли муносабатлар илгари сурилади. У мехнат субъектига нисбатан аник фаолият талаблари ёки айнан, субъектнинг аник фаолиятнинг узига хос жихатларига нисбатан муносабатини тавсифловчи хусусият сифатида қўлланилади. Масалан, тадкикотчи олим Э.Ф. Зеер касбий компетентликнинг функционал 6 тараккиётини тадкик килиш касбий камолотга эришиш чогида компетентликнинг турли куринишлари интеграциялашиб боришини ва уларнинг касбий мухим шахс сифатлари билан алокаси кучайиб боришини курсатди2. Хусусан, касбий компетентликнинг асосий даражаларига касбий тайёргарлик ва тажриба, узини ўзи англаш, ўз кучига ишониш, ўзга инсонлар томонидан кўрсатилган камчиликларни тўғри кабул килиш ва шу каби бошка касбий камолотни белгилаб берувчи шахс хусусиятларини киритади. Юкорида кайд этилган фикрларни тахлили педагогнинг касбий компетентлигини шахсий, ижтимоий, креатив, методик компетентлик каби катор ўзига хос хусусиятлар мажмуаси сифатида тўлик изохланишига имкон беради. Шахсий компетентлик — шахснинг ижтимоий дунёкараши, илмий ва интелектуал салохияти, креативлиги, шахсларараро мулокот— муносабатларига фаол кириша олиши, конфликтларни хал этишга тактик ёндашуви, касбий фаолият талабларига мувофик шахсий ва касбий сифатларининг шаклланганлик даражаси, фаол хаётий ва фукаролик позициясининг карор топганлиги каби мезонлар билан белгиланади. Методик компетентлик — укув—тарбия ва бошкарув жараёнларини самарали ташкил этишнинг шакл, метод ва воситаларини билиш, узлаштириш, амалда куллаш, касбий фаолият натижаларини квалиметрик таулил эта олиш, илгор педагогик ва халкаро тажрибаларни урганиш, укув— тарбия жараёнини лойиуалаштириш, муваффакиятли амалга ошириш куникмалари билан тавсифланади. Креатив компетентлик (инглизча “create” — яратувчанлик, ижодкорлик) — янгилик яратиш, ижодкорлик, ташкилотчилик каби куникмаларга эга булишдир. Креатив компетентлик факат янги гояларни яратиш учунгина эмас, балки шахснинг уаёт тарзи ёки ички дунёсининг ривожланишида мууим урин тутади. Информацион компетентлик — замонавий ахборот—коммуникация технологиялари воситасида шахсий ва касбий фаолияти билан боглик маълумот, ахборотларни мустакил излаш, таҳлил килиш, танлаш, кайта ишлаш ва зарурий ахборотларни узатиш куникмаларининг шаклланганлик даражасидир. Инновацион компетентлик — таълимдаги инновацион жараёнлар моуиятидан хабардорлик, касбий фаолият соуаси ва тегишли таълим йуналишидаги инновацияларни узлаштириш, амалиётга фаол татбик этиш, замонавий педагогик, ахборот—коммуникация технологиялари соҳасидаги саводхонлик, чет тилларни узлаштириш, новаторлик фаолиятида куринади. Мазкур жараёнларда педагог шахсининг касбий фаолият соҳасига йуналганлиги, шахсий имкониятлари, касбий билим, малака, куникмалари, касбий сифатлар ва меҳнат тажрибаси ҳртасидаги уйгунлик ва инновацион жараёнларнинг фаолият соуасига нисбатан интеграциялашувини таъминла 7 ниши инновацион компетентликни ривожлантиришдаги етакчи омиллар сифатида баҳоланади. Ўқув тарбиявий ишларни такомиллаштиришнинг асосий йўлларидан – ўқув жараёнини инсонпарварлаштириш, демократлаштириш, либерилизация этишни инновацион ҳолат деб қаралади. Дарсни инсонпарварлаштириш: • Ҳамкорлик; • Талабага ғамхўрлик; • Эъзозлаш; • Кечиримли бўлиш; • Ўзини – ўзи ривожлантиришга муҳит яратиш; • Психологик соғлом муҳит яратиш; • Ижодий муҳит; • Дўстона муносабатда иш юритиш; • Талаба эхтиёжи, қизиқиши, шахсий фазилати, иқтидорини ишга солиш. 2.4.Инновацион фаолиятнинг тузилиши * Таълимга ижодий ёндашув; * Ижодий фаоллик; * Янгиликни киритишга технологик—методологик ёндашув; * Янгича тафаккур асосида янгича фикрлаш; * Мулоқат маданияти; * Фаолликнинг репродуктив, эвристик, креатив даражалари; * Технологик жараёнда янгича лойиҳа, концептуал тизимли ёндашув асосида янги ихтиролар; * Жараённи янгича бошқарув асосида тайёргарлик, режалаштириш, амалиётга жорий этиш. 2.5.Замонавий педагог модели Download 68.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling