Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолашда куйидагилар асосий кўрсаткич хисобланади: - Соф дисконтланган даромад (СДД) - бутун хисобот даври учун жорий самаралар йигиндисининг бошлангич кадамга келтирилган миқдори ёки интеграл натижаларнинг интеграл харажатлардан ошиб кетиши. У куйидаги формула асосида хисобланади:
Шу билан бирга копланиш муддати лойиҳанинг даромадлилиги курсаткичи хисобланмайди. Шу сабабли амалиётда инвестициялар бирламчи капитал (куйилма)га нисбатан даромадлилик курсаткичи орқали куриб чиқилади хамда куйидаги формула асосида хисобланади: - Шу билан бирга копланиш муддати лойиҳанинг даромадлилиги курсаткичи хисобланмайди. Шу сабабли амалиётда инвестициялар бирламчи капитал (куйилма)га нисбатан даромадлилик курсаткичи орқали куриб чиқилади хамда куйидаги формула асосида хисобланади:
- Бу ерда:
- Du – инвестициялар даромади, % da;
- Mn – соликлар тулангандан сунг колган фойда, сўм;
- K - инвестициялар (бошланғич).
У ёки бу инвестицион лойиҳани танлаш тугрисида қарор қабул қилишда корхоналар куйидаги саволларга жавоб бериши лозим: - Ишлаб чиқаришдаги бугунги холат канча давом этиши мумкин ва бозорда махсулотга (иш, хизматга) булган талаб қандай;
- Капитал киритиш учун имкониятлар қандай;
- Рақобатчилик фаолияти қандай;
- Қандай муваффакият омиллари мавжуд;
- Янги бозорга кириш учун қандай имкониятлар мавжуд.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш куйидаги омиллар билан боғлиқ бўлади: - бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал хажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш;
- истеъмолчилар талабини кондирадиган махсулот ишлаб чикариб сотиш ва фойда олиш;
- айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб чиқариш захираларини яратиш.
Соф фойда – корхона ихтиёрида қоладиган фойда. У солиқ тўлангунгача фойдадан солиқларни айириш орқали аниқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |