Bahronov Javohir КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ РЕЖА: - Корпоратив бошқарув тушунчасининг моҳияти, мақсад ва вазифалари;
- Корпоратив бошқарув иштирокчилари
- Корпоратив бошқарув назариялари
- Корпоратив бошқарув принциплари
Тавсия этиладиган адабиётлар: - Bob Tricker. Corporate governance: principles, policies and practices. – UK.: Oxford university press, 2012. – 546 p.
- Хамидулин М.Б. Финансовые механизмы корпоративного управления. Монография. – Т.: Молия, 2008. –204 с.
- Элмирзаев С.Э. Замонавий корпоратив бошқарув. - Т.: “Иқтисод-молия”, 2019. – 416 б.
- Суюнов Д. Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар. Монография. – Т.: Академия, 2007. – 319 б.
- Ашуров З.А. Корпоратив бошқарув ташкилий-иқтисодий механизми. – Т.: Lesson Press, 2019. – 276 б.
- www.iqtisodiyot.uz – “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий журнали вебсайти
“Корпоратив бошқарув олдиндан мавжуд, шунингдек ушбу атама янги ҳамдир” Корпоратив бошқарув тушунчасининг моҳияти Корпоратив бошқарув – корпорация мулкдорларининг корпорация капиталини шакллантиришга, ундан фойда олиш мақсадида янада самарали фойдаланишга ҳамда олинган даромадларни корпоратив муносабатларнинг барча иштирокчилари ўртасида адолатли тақсимлашга қаратилган стратегик муҳим қарорларни белгилаш ва қабул қилишга доимий ва реал таъсирини таъминлашдаги онгли, бевосита иштирокидир (и.ф.д., проф. М.Б.Хамидулин) Корпоратив бошқарув тушунчасининг моҳияти Корпоратив бошқарув - акциядорлик жамиятининг фаолиятига жалб этилган турли шахслар манфаатлари мувозанатини ўрнатишдан иборат (и.ф.д., проф. А.А.Хошимов). Корпоратив бошқарув – бу мулк шаклидан қатъий назар амалдаги ҳуқуқий-меъёрларга асосланиб, бошқарувнинг маълум бир тамойиллари асосида корхона мақсадига эришиш учун амалга оширилувчи фаолият мажмуидир (и.ф.д., проф. Д.Суюнов).
Do'stlaringiz bilan baham: |