Korporativ boshqaruv” fakulteti “bank ishi va investitsiyalar” kafedrasi
Тижорат банкларида ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва унинг ҳисобини юритишнинг амалдаги ҳолати таҳлили
Download 168.42 Kb.
|
Hisob kitoblar auditi
Тижорат банкларида ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва унинг ҳисобини юритишнинг амалдаги ҳолати таҳлили.
Банк автоматлаштирилган ахборот тизимини техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари ахритиктураси замонавий талаблар асосида қурилишлари керак. Уларга: алоқани турлитуман телекомуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, “мижозсервер” нинг архитиктурасидан фойдаланиш, махаллий,минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш, аппаратли ечимларни унифекациялаш киради. “Мижоз-сервер” архитектураси банкларнинг ахборот техналогияларини қурилишларидаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади. Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишини кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштиришган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз серверга сўровлар юборади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий маълумотлар базасини бошқариш тизимида амалга оширилади. Банкларнинг автоматлаштирилган технологияларида телекоммуникацион архитектура техник таьминлаш тизимларининг мажмуаси ва тузилишини белгилайди, улар банк автоматлаштирилган ахборот технологияларининг барча модуллари модуллар учун ўзаро ҳамкорликнинг ҳар хил турларини таминлайди. Демак, телекоммуникацион тизимлар банкка автоматлаштиришнинг энг муҳим масалалари бизнес жараёнларнинг ўзаро ҳамкорликларининг энг мувофиқ унумдорлиги ва тиниқлигини таьминлаш каби соф техникадан тортиб банк хизматини кўрсатишнинг энг юқори даражасидаги вазифани ҳал қилишга имкон беради. Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таьминланиши. Банк вақт бўйича ривожланувчи обьект бўлиб, ҳам ахборот муҳитининг миқдорий ўзгаришини (ишлаб чиқилаётган маьлумотларнинг ҳажмини, фойдаланувчилар сонини ва бошқаларни кўпайишини), ҳам сифат ўзгаришларини (ечилаётган вазифаларнинг турли-туманлигини кенгайиши, уларнинг характери ўзгаришини) вужудга келтиради. Шунинг учун ҳам, банкда ахборот алмашиш жуда катта аҳамиятга эга. Download 168.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling