Korporativ boshqaruv” fakulteti “bank ishi va investitsiyalar” kafedrasi


Банкнинг телекоммуникацион архитектураси


Download 168.42 Kb.
bet5/7
Sana13.02.2023
Hajmi168.42 Kb.
#1195131
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Hisob kitoblar auditi

Банкнинг телекоммуникацион архитектураси


Маьлумотларнинг экспорти бўйича автоматлаштирилган иш жойи коммуникацияларининг ишлаш чизмаси

Ахборотларга руҳсатсиз киришни ҳимоялаш бўйича талаблар ҳимояланаётган ахборотларнинг учта асосий хуусусиятларига эришишга йўналтиридган: махфийлилик (махфий ахборотларга фақат унга тегишли бўлган кишилар кириши керак); яхлитлилик (муҳим қарорлар қабул қилишда фойдаланаётган ахборотлар ишончли ва аниқ бўлиши ва қасддан, ҳамда ғараз мақсадлари билан бузилиш имкониятларидан ҳимояланган бўлиши керак); тайёрлилик (ахборотлар ва тегишли ахборот хизматлари уларга зарурат туғилган пайтда, ҳамма вақт хизмат кўрсатишга тайёр бўлишлари керак). Банк ахборотларига киришни чеклашнинг ҳар қандай тизимини муваффақиятли фаолият юритиши учун иккита вазифани ечиш зарур: 1. танланган модел доирасида бўлган ҳаракатлар билан ахборотларга киришни чеклаш тизимини четлаб ўтишни мумкин бўлмайдиган қилиш. 2. маьлумотларга киришни амалга ошираётган фойдаланувчининг идентификациясини (белгилаш ) кафолатлаш. Рўйҳатга ва ҳисобга олиш тизими қўйидагиларни амалга оширади: кириш субьектларини тизимга кириши ( чиқиши )ни рўйхатга олишни ёки операцион тизимни иш билан тўла таьминлаш ва инициаллаштришни ва унинг дастурий тўхташини рўйҳатга олишни; нусхадаги босма (график) ҳужжатларни беришни рўйхатга ва ҳисобга олиш; ҳимояланган файлларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган дастурлар ва жараёнлари (вазифалар, масалалар)ни ишга туширишни рўйхатга олиш; дастурий воситалар, дастурлар, жараёнлар, вазифалар, масалалар ҳимояланаётган файлларга киришга қилинаётган ҳаракатларни рўйхатга олиш. Ахборотларнинг ҳимояланадиган манбаларини ҳар қандай белгилаш ёрдамида ҳисобга олиш, қабул қилишни рўйхатга олиш билан ўтказилади. Автоматлаштирилган банк тизимларининг истеьмол (вазифавий) хусусиятларини кенгайиши мамлакатимиз банк ишини ривожланишининг хусусиятлари боғлиқ. Агар банк хизматларининг у ёки бу турларига ўсиб борувчи сўровлари оммавий ҳарктерга эга бўлса, унда автоматлаштирилган банк тизимлари бозорида банк технологияларининг янги синфлари пайдо бўлади. Автоматлаштрилган банк тизимлари ўз хизматларининг кенг, турлитуманлиги бўйича мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишга имкон беради. Тизимнинг асосий хизмат модуллари қўйидагиларни амалга оширади: юридик шахсларга ҳисоблаш – касса хизматини кўрсатиш; банк – корреспондентлари счётлари бўйича хизмат кўрсатиш; кредит, депозит, валюта операциялари; хусусий шахслар киритмаларининг ҳар қандай турлари ва улар бўйича операциялар; фонд операциялари; пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб – китоблар; бухгалтерия вазифалари; таҳлил, қарорлдар қабул қилиш, менежмент, маркетинг ва бошқалар. Банкнинг операция куни дастурий – технологик мажмуа сифатида банк ҳисобининг энг кўп меҳнат талаб қилувчи операцияларини автоматлаштиради.





Download 168.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling