Корпоратив мижозларни кредитлаш йўналиши бўйича номзодларнинг
касбга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан бериладиган
С А В О Л Л А Р
I. Умумий саволлар
1. Банкка таъриф беринг.
Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс.
2. Банк фаолиятини тартибга солувчи қандай қонун ва қонун ости ҳужжатларни биласиз?
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун; “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонун; “Банк сири тўғрисида”ги қонун, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун.
3. Тижорат банкларининг бошқарув органларини санаб беринг?
Акциадорларнинг умумий йиғилиши, Банк кенгаши, Банк бошқаруви.
4. Тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори қанча этиб белгиланган?
100 млрд сўм.
5. Тижорат банклари қайси фаолият турлари билан шуғулланиши ман этилади?
Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
6. Банк сири деганда нимани тушунасиз?
Банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир:
ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар;
банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар;
мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар;
мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |