Корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
Молиявий стратегияни шакллантиришнинг умумий даврини аниқлаш Бунда корхонани ривожлантириш корпоратив стратегиясини шакллантириш учун қабул қилинадиган давр молиявий стратегияга тобе характерда бўлиши керак, яъни молиявий стратегияни амалга ошириш белгиланган вақт чегарасидан чиқмаслиги лозим (бозор конъюктурасини ҳисобга олган ҳолда 3-5 йил доирасида, шунингдек корхонанинг ҳаётий цикли, тармоқ бўйсуниши ҳисобга олинади). 2. Ташқи молиявий муҳит билан боғлиқ омилларни ўрганиш. Бунда корхона молиявий фаолияти иқтисодий-ҳуқуқий шарт-шароитлари ва уларнинг молиявий стратегия белгиланган даврда мумкин бўлган ўзгаришлари ўрганиб чиқилади. Бундан ташқари бу босқичда молиявий бозор конъюктураси ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинади, шунингдек корхонанинг истиқболдаги молиявий фаолияти билан боғлиқ алоҳида сегментлари кесимида молиявий бозор конъюктураси прогнози ишлаб чиқилади. 3. Корхона молиявий фаолиятининг кучли ва заиф томонларини баҳолаш. Бундай баҳолаш жараёнида очилаётган инвестицион имкониятлардан фойдаланиш учун корхонанинг етарлича реал имкониятга эгалиги, шунингдек молиявий фаолият самарадорлигини пасайтирувчи ички омиллар аниқланиши керак. Молиявий фаолиятни амалга оширишдаги ички муаммолар диагностикаси учун корхонанинг турли функционал зоналарини ўрганишга асосланган, молиявий фаолиятни ривожлантиришни таъминловчи корхона бошқарувини тадқиқ қилиш методидан фойдаланилади. Тадқиқ қилиш функционал зоналари сифатида қуйидагилар тавсия этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |