Корпоратив низолар


“Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом


Download 1.51 Mb.
bet3/5
Sana19.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1363213
1   2   3   4   5
Bog'liq
0. Корпоратив низолар

Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом

  • АЖ мансабдор шахсларининг АЖ манфаатини кўзлаб фаолият юритиш мажбурияти;
  • АЖ мансабдор шахслари томонидан ҳаракат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор қилинганда манфаатлар қарама-қаршилигига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
  • АЖ мансабдор шахсларининг кузатув кенгашини манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келиши тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти;
  • Кузатув кенгашининг рухсатисиз АЖ мансабдор шахсларининг бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида иштирок этишини таъқиқлаш;
  • АЖ мансабдор шахслари томонидан ҳаракат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор қилинганда манфаатлар қарама-қаршилигига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш;
  • манфаатлар қарама-қаршилиги билан боғлиқ низоли вазиятларни ҳал этишнинг, шу жумладан, уларни ҳал этиш учун манфаатдор бўлмаган учинчи шахсни тайинлаш ёки манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш бўйича ваколатни кузатув кенгашининг мустақил аъзоси (аъзолари)га юклашнинг батафсил регламенти.

Низомда манфаатлар қарама-қаршилиги вужудга келишининг қуйидаги ҳолатлари кўриб чиқилади

  • мажоритар ва миноритар акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;
  • бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;
  • бошқарув органлари ҳамда назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;
  • компания бошқаруви ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар томонидан уларга юклатилган хизмат вазифасини бажариш вақтида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги.

Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш принциплари

  • манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин бўлган ва келиб чиққан ҳолатларни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;
  • манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш ва компания учун репутация таваккалчилигини баҳолаш;
  • манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ахборотнинг ошкор қилиш жараёнини қатъий махфийлигини таъминлаш;
  • манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришда компаниянинг бошқарув ва назорат органлари, унинг ходимлари ҳамда компания манфаатлари ўртасида мутаносибликни сақлаш;
  • манфаатлар қарама-қаршилигини ҳолати бўйича ахборотни ўз вақтида ошкор қилган ходимлар, бошқарув ва назорат органларига тазйиқ ўтказилишидан ҳимоя қилиш.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling