Корпус деталларини Режа: 1


Кичик литражли автомобилларнинг орқа кўприги картерини тайёрлаш


Download 356.5 Kb.
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi356.5 Kb.
#1016826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Корпус деталларини

3.Кичик литражли автомобилларнинг орқа кўприги картерини тайёрлаш.
Штамплаб-пайвандлаб тайёрланган картер заготовкасини ясаш ва унга кесиб ишлов бириш технологик схемалари бир-бирига ўхшайди. Фарқи-жараёнларнинг комплекслигида. Масалан, Москва автомобил заводида («Москвич») картер бўлакларни пайвандлаш фланесни пайвандлаб ёпиштириш ишлари автомат қаторига бириктирилмаган пайвандловчи автоматларда бажарилади, фланесни пайвандлаб улашдан олдин картер учларига тешик кенгайтирувчи икки томонини станок ёрдамида ишлов берилади. Волга автомобил заводида орқа кўприк картерлари заготовкасини пайвандлаш ва механик ишловдан ўтказиш учун автомат ёки автоматлаштирилган қаторлар комплексидан фойдаланади. Комплекс учта оқимдан иборат. Ҳар қайси оқимда 4 тадан автомат қатор, 3 тадан автоматлаштирилган қатор ва зичликни текширадиган автомат қурилма бор.
«

34-расм. Жигули автомобили ор=а кыпригининг штамлаб пайвандланган картери.
Жигули» автомобили орқа кўприги картерини тайёрлаш учун қаторлар комплекси.
34-расмда автомобил картери кўрсатилган. У юқорига ва пастки қисмлардан иборат. Қисмлар қизиган ҳолда жўваланиб, ўрама қиладиган пўлат тунукадан совуқлайин штамплаш усулида тайёрланган. Пўлатнинг русуми 15КП(НВ143), қалинлиги 3,50,15 мм. Қисмлар узунасига жойлашган иккита чок билан пайвандланган. Қувур шаклига кирган картер учларига болғалаб тайёрланган иккита фланес (1) пайвандланади. Улар 30 (НВ179) русумли пўлатдан ясалади. Унда яримўқлар подшипниги ва мой тутқичлар ўрнатиладиган жой ва тормоз ҳитлари билан подшипникларни қотирадиган пластиналарнинг болти кирадиган 4та тешик бор бўлиб, улар ҳам ишловдан ўтади. Картернинг ўртаси кенгайган ва катта тешиги бор. Тешикнинг гардиши қайрилиб, фланес (5) таянч юзага айлантирилган. Унга бош узатманинг картери уланади. Фланеснинг 2 томонига 2та ярим ҳалқа қопланиб пайвандланган бўлиб, уларда 8та М8х 1,25 ўлчамли резьба бор. Ўртадаги бу катта тешик орқа томондан қопқоқ билан беркитилган. Қопқоқда мой қуйиш тешиги бор. У конуссимон резьбаси билан ўз-ўзидан зичланиб кирадиган тиқин билан беркитилади. Мой тўкиш тешиги (6) картернинг пастида бўлиб, у ҳам тиқин билан беркитилган. Картернинг юқориги қисмида ҳаво кириб туриши учун сапун ўрнатилган.
Картер юқориги бўлагининг консол қисмига 2та ёстиқча (2, османинг пружиналарини ўрнатишга хизмат қилади), кронштейн (3, османинг юқориги штангасини ўрнатишга хизмат қилади), скобалар (4, гидротормоз найчаларини ўрнатишга хизмат қилади), кронштейн (орқа тормозлардаги босимни ростлайдиган юритгичга хизмат қилади) ва баъзи бир бошқа деталлар пайвандланган. Картер пастки бўлагининг консул қисмига кронштейн (7)лар (пастки штангалар ва орқа осма амортизаторларига хизмат қилади) пайвандланган.
Орка кўприк картерини ясаш иккала бўлакни штамплаб тайёрлашдан бошланади. Бўлаклар биринчи 8 вазиятли автомат қатори икки томонлама узунасига кетган чок билан, флюс остида пайванланади ва шлаклар тушуриб ташланади. Кейин заготовка 15 вазиятли автомат қаторга узатилади (2-расм). Бу қатор 4та бир ва икки томонлама ишлайдиган горизонтал ва вертикал агрегат станоклардан (С1,С2,С3,С4) ва тамғаловчи механизмдан иборат.
Қ

35-Расм. Орқа кыприк картери заготовкасини кесиб ишлайдиган 15 ўринли автомат қатор схемаси.
аторнинг асосий техник кўрсаткичлари:
Унумдорлик, дона/с …………………………………………….60
Станоклар , дона…………………………………………………….4
Куч берувчи каллаклар, дона……………………………………….5
Ишчи вазиятлари, дона………………………………………………5

Download 356.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling