Корпус деталларини Режа: 1
Цилиндрлар блокини тайёрлаш
Download 356.5 Kb.
|
Корпус деталларини
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ц 37-расм. Цилиндрларнинг айрисимон блоки заготовкасидаги асос юзалар ва тешиклар. илиндрлар блоки заготовкасини олиш.
- Адабиётлар: Ф.П. Гурин, В.Д. Клепиков, В.В. Рейн. Автомобилсозлик технологияси. I - II китоб. Тошкент, 2001.
- Ф.П.Гурин, М.Ф.Гурин, «Технология автомобилестроения», 1986, 246 стр.
4.Цилиндрлар блокини тайёрлаш.
Цилиндрлар блокининг конструктив ва технологик хусусиятлари. Автомобил двигателининг цилиндрлар блоки-асосий узеллардан биридир. У мураккаб конструкция бўлиб, кривошип-шатунли механизм, мой хайдагич, газ тақсимлагич, тирсакли валлар ва шу кабиларни ўз ичига олади. Цилиндрлар блокига каллак, илашма картери, таглик, тақсимлаш тишли ғилдираклар қопқоғи, сув насоси кабилар маҳкамланади. Цилиндрларнинг жойлашувига қараб блоклар икки хил бўлади, бир қаторли ва V-симон. Цилиндрлар блоки чўяндан ёки алюминий қотишмасидан тайёрланади. Иш хажми кичик двигатель блокида қуруқ ярим гильза кўринишидаги цилиндрлар бир қаторда жойлашади. Ўрта ва катта иш хажмига эга бўлган двигателлар блокидаги цилиндрлар V-симон йўналишда жойлашади; блокнинг ўзи чўян ёки алюминий қотишмасидан қуйиб тайёрланади; цилиндр вазифасини сув билан совутиладиган чўян гильзалар бажаради; клапанлар тепадан пастга очилади. Чўян блокларни газ чиқарувчи клапанлар учун ўта чидамли легирланган қотишмалардан тайёрланган, алмаштирилувчи ўриндиқлар қўйилади. Цилиндрлар блокига кесиб ишлов бериш технологик жараёнларининг хусусияти шундаки, битта холатда икки томондан ишланаётган блок ўлчамлари юқори аниқликда бажарилиши ва юзалар билан ўрнатув тешиклари бир-бирига нисбатан аниқ жойлашиши зарур. Масалан, цилиндр кўзгуси ва тирсакли валнинг ўзак подшипниклари вкладиши уясининг ўлчамлари ва шаклининг аниқлиги, каллак қўйиладиган юзанинг ўзак подшибниклар ўқига нисбатан жойлашувидаги аниқлик. Цилиндрлар блоки мураккаб шаклли бўлганидан, қўйилган заготовка совуш пайтида деформацияланади. Шунинг учун қуйманинг нуқсонларини аниқлаш ва деформациянинг камайтириш мақсадида тоза (нозик) ишловнинг дастлабки технологик амалларида энг катта ўлчамларга эга бўлган юзалардан (узунлик ва юза) ишлов қатлами (қўйим) олинади. Бундай узунлик ва юза бир қаторли блокда юқориги ва пастки, олдинги ва орқа юзалар ҳисобланади. П 36-расм. Цилиндрлар блокининг кўринишлари. атки юза таглик (поддон) билан, юқори юза-блок каллаги билан туташади. Уларга барабан-фрезерли ёки сидириш станокларида ишлов берилади. Олдинги юза тақсимлаш тишли ғилдираклар қопқоғи билан, орқа юза-илашма картери билан туташади. Улар узунасига фрезаловчи ёки барабан-фрезали станокда ишланади. Юқориги ва пастки юзаларга ишлов беришда цилиндрлар блоки ёрдамчи технологик базаси билан ўрнатилади. Бундай база сифатида блокнинг ён томонида, пастроқда, икки томонда иккитадан жойлашган (1 ва 2) тўртта қуйма бўртма хизмат қилади. Дастлаб бўртмалар ихтисослаштирилган кўп шпинделли фрезалаш станогида фрезаланади. Бунда блокни ўзак подшипник вкладишлари қўйиладиган иккита чекка уяси билан асослаб, пружиналаштирилган призма шаклли иккита ўрнатув сухарлар билан тираб қўйилади. Блокнинг тирсакли вал бўйлаб мўлжалини олиш учун учи қирқилган конус втулка ёрдамида охирги цилиндрнинг муайян ҳолати турғунлаштирилади. Шу тиқин ва яна, ясси қисқич ёрдамида блок пастки юзаси билан мослама плитасига босиб қўйилади. Ўлчамлари ва массаси катта бўлмаган блокларнинг технологик бўртмалари фрезалашда, блокни кенгаювчи иккита оправкага, энг чеккадаги иккита цилиндри билан ўрнатилади (оправка цилиндрларга киради). Блокни иккита бўртма ва пастки юзаси билан асослаганда қўшимча қилиб, иккита тешик (ёрдамчи технологик асос) очилади ва развёрткаланади. Блокнинг олдинги ва орқа юзаларини фрезалашда ҳам блок худди шу тарзларда асосланади. Автомат қаторларда ишлов берилганда ўзгармас асослар-блокнинг пастки юзаси иккита ўрнатув тешиги билан (ёрдамчи технологик асаслар)-иш беради.(37-расм) V-симон цилиндрлар блокининг заготовкаси пастки юзалар ва иккита ўрнатув тешиги билан асосланади. Бу юзалар автомат қаторда ишланади: асос сифатида технологик бўртмаларнинг текислиги ва ўзак подшипниклар уяси олинади. Блокни автомат қаторда хомаки мўлжаллаб олиш учун унинг ён текислигидаги бўртмаларнинг кўндаланг юзасидан фойдаланилади. Ц 37-расм. Цилиндрларнинг айрисимон блоки заготовкасидаги асос юзалар ва тешиклар. илиндрлар блоки заготовкасини олиш. Цилиндрлар блоки-мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган қуйма деталдир. Юзаларнинг кўплиги ва мураккаблиги, нисбатан юпқа ташқи ва ички деворлар, кескин ўтишлар, бикрлик учун қўйиладиган қовурғалар, шунингдек детал заготовкасига қўйиладиган юксак талаблар-ҳаммаси қуйма заготовка олиш технологиясини мураккаблаштириб боради. Масалан, стерженларни тайёрлаш, уларни бир-бири билан туташтириш, блокни қуйиш ва ҳ.к. Мураккаб шаклли стерженларнинг ўлчамлари ва шаклларини аниқ таъминлаш мақсадида улар махсус мосламалар ёрдамида бир-бирига ёпиштирилади. Уларни юқориги ва пастки ярим қолипларга ўрнатишда ҳам махсус мосламлардан фойдаланилади. Адабиётлар: Ф.П. Гурин, В.Д. Клепиков, В.В. Рейн. Автомобилсозлик технологияси. I-II китоб. Тошкент, 2001. Т.Абдусатторов, О.В.Лебедев, В.Ш.Ахмедов. «Транспорт машинасозлиги технологияси», ТошТЙМИ, Тошкент, 2003. Ф.П.Гурин, М.Ф.Гурин, «Технология автомобилестроения», 1986, 246 стр. С.М.Қодиров, О.В.Лебедев, А.М.Хакимов, под общей редакцией К.М.Сиддикназарова, «Восстановление деталей автомобиля», Тошкент, Ўқитувчи, 1995, 272 стр. . Download 356.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling