4-Мавзу Кривошип-шатунли механиз тузилиши ва ишлаши


Download 0.55 Mb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1477921
  1   2   3
Bog'liq
4-maruza


4-Мавзу Кривошип-шатунли механиз тузилиши ва ишлаши. Кривошип-шатун механизми (КШМ) вазифаси, турлари ва уларнинг кинематик схемалари. Қаторли двигателларнинг КШМ конструкцияси, ўзаро боғланиши ва уларни таҳлили. Цилиндр-поршен гурухи деталларининг ишлаш шароитлари. Цилиндр, поршен, поршен бармоғининг конструктив қиёсий таҳлили.
Двигател корпусининг ҳосил қилган механизм деталларига блок, цилиндрлар каллаги, картер ва унинг туби (паддон) киради. Силиндр - поршен ва цилиндр каллаги билан биргаликда двигателнинг иш цикли содир бўладиган берк ҳажмини ташкил қилади. Силиндр деворининг ички сирти поршен учун йўналтирувчи бўлиб хизмат қилади. Силиндрлар алоҳида-алоҳида қилиб ясалади. Блоклар ёки айрим цилиндрлар двигател корпуси детали картерга махкамланади, картер ичига тирсакли вал ўрнатилади.



1.1- расм. А-41 дизели двигателининг умумий тузилиши.
1-цилиндрлар каллаги, 2-киритиш клапани, 3-декомпрессор механизми валиги, 4-пружиналар, цилиндрлар (головкаси) каллаги, 6-сапун, 7-клапан коромислоси, 8-чиқариш клапани, 9-туртгич штангаси, 10-цилиндр гилзаси, 11-маховикнинг тишли гардиши, 12-маховик, 13-туртгич ўқи, 14-тақсимлаш вали, 15-шатун қопқоғи, 16-ўрта ўзак подшипниклар қопқоғи, 17-мувозанатлаш механизми, 18-мой приёмниги, 19-мой насоси, 20-тирсакли вал, 21-шатун, 22-поршен бармоғи, 23-поршен, 24-блок-картер, 25-вентилятор, 26-блок-картернинг сув ғилофи.
Двигател картери - металлдан ясалган улкан кўзғалмас детал бўлиб, унда двигателнинг барча асосий узеллари ва деталлари жойлашади. Картерда тирсакли ва тақсимлаш валларининг юритмаларига тегишли шестерня ўқлари ва валлари ҳамда бошқа деталлар бўлади. Картер ост тамонидан туб билан ёпилади, туб мой учун идиш вазифасини ўтайди.
Картер блок билан яхлит қуйма қилиб ясалиши мумкин. Кўпчилик двигателларнинг, масалан А-41, Д-240, А-01М, СМД-60, ЯМЗ-238НБ, ГАЗ-53, ЗИЛ-130 двигателларининг картери блок билан яхлит қуйма қилиб ишланган. Бундай яхлит қуйма блок–картер деб аталади, блок–картер тузилишининг бикрлиги катта бўлади. Блок-картерлар кул ранг чўяндан (СМД-60 ва ЗИЛ-130) ва алюминий қотишмасидан (ГАЗ-53,24Д) қуйиб ишланади, чўян блоклар йетарлича мустахкам ва анча арзон бўлади. Алюминий қотишмасидан ясалган блокларга ишлов бериш анча осон, чўян блокларга қараганда анча йенгил, бироқ қимматга тушади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling