4-Мавзу Кривошип-шатунли механиз тузилиши ва ишлаши


Download 0.55 Mb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1477921
1   2   3
Bog'liq
4-maruza

Силиндрлар каллаги шакли мураккаб детал бўлиб, цилиндрлар (Д-21А1 двигателлари), группаси (А-01М, Д-160, ГАЗ-53 ва ЗИЛ-130 двигателларининг) ёки блок картер (А-41 ва Д-240 двигателлари)ни уст тамонидан ёпиб туради.
Силиндрлар каллаги чўяндан ёки алюминий қотишмасидан қуйиб ишланади. Алюминий қотишмасидан қуйилган цилиндрлар каллагидан енгил ва иссиқликни яхши олиб кетади. Бу еса карбюраторли двигателларда сиқиш даражасини оширади.
Автомобил двигателларида цилиндрлар каллаги алюминий қотишмасидан ясалади.


ИЁДларнинг кривошип–шатун механизмлари

Кривошип - шатун механизми поршенларининг илгарилама-қайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантириб бериш учун хизмат қилади.


Ички ёнув двигателларининг кривошип шатун механизми – цилиндрлар, цилиндрлар каллаги, поршенлар, шатунлар, юқори каллакдаги втулкалар ҳамда пастки каллагдаги подшипниклар, тирсакли вал ва ўзак подшипниклари ҳамда маховикдан иборат. 1.1-расмда А-41 дизели двигателининг умумий кўриниши келтирилган.


Поршен гуруҳи деталларининг вазифаси ва тузилиши


Поршен - цилиндрларга унча катта бўлмаган зазор билан ўрнатилади. Поршен кенгаяётганда газларинг босимини ўзига қабул қилиб, унинг поршен бармоғи ҳамда шатун орқали тирсакли валга узатади. Поршен материалининг ишлаш шароитга боғлиқ холда механикавий сифатини юқори ейилишга чидамли, енгил, иссикликни яхши олиб кетадиган бўлиши лозим. АК-4, АЛ-25, АЛ-30 ва бошқа алюминий қотишмалари бу талабларга жавоб бера олади.
Поршен таги 1, зичловчи қисм (каллак) 3 ва йўналтирувчи қисм (юбка) 4 ларда иборат.
Поршен таги текис (ясси) ёки мураккаб шаклдор қилиб ясалади. Дизел двигателларда поршен таги одатда шаклдор булиб, у аралашма хосил бўлиш усули, клапан ва форсункаларнинг жойлашишига боғлиқ бўлади. Поршен ички ён деворида иккита бобишка деб аталадиган ариқчаси 8 бўлади, унинг тешигига поршен бармоғи 10 ўрнатилади.

1.2- расм. А-41 дизел двигателини пошени, поршен халқаси ва бармоғи.
1-поршен таги, 2-ёниш камераси, 3-зичловчи қисми (каллаг), 4-йўналтирувчи қисми (юбка), 5-шатун стерженидаги канал, 6-шатун, 7-шатун устки каллаги втулкаси, 8-бобишка, 9-мой сидирувчи халқа ариқчаси, 10-поршен бармоғи, 11-стопор халқа, 12-компрессион халқа ариқчаси, 13 –компрессион халқа, 14-мой сидириш халқаси, 15-халқа ариқчаси, 16-мой сидириш халқаси учун ўйиқлар.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling