Корреляция ва регрессия корреляция


Download 29.63 Kb.
bet1/2
Sana16.03.2023
Hajmi29.63 Kb.
#1278258
  1   2
Bog'liq
5 SINF


КОРРЕЛЯЦИЯ ВА РЕГРЕССИЯ


Корреляция – бу лотинча сўз бўлиб алоқадорлик, боғлиқлик деган маънони англатади. Ходиса ва белгилар орасидаги боғланиш функционал ва корреляцион бўлиши мумкин.

Функционал боғланиш – ходисалар ўртасидаги қатъий боғланиш бўлиб, бир белгининг ўзгариши билан унга боғлиқ иккинчи белгининг мажбуран маълум бир катталикка ўзгаришига олиб келади.

Масалан: айланани радиуси ўзгарса, унинг майдони ҳам ўзгаради.



Корреляцион боғланиш – ўрганилган белгининг маълум бир катталигига у билан боғлиқ иккинчи бир белгининг бир неча катталикларини мос келишидир. Тана оғирлиги ва бўй узинлиги боғлиқлиги корреляцион боғланишга мисол бўла олади. Агарда бўйи бир хил бўлган болаларни тана вазнини ўлчасак, у ҳар хил бўлади ва маълум бир амплитудада тебранади. Чунки, тана вазнига фақат бўйи эмас балки, овқатланиш, саломатлик ва асаб-руҳий холат ҳам таъсир этади.

Ходиса ва белгиларнинг узвий боғлиқлигини ўлчаш ва баҳолаш ҳақида тасаввурини бериш учун корреляция коэффициенти ҳисобланади.

Ходисалар ва белгилар орасидаги узвий боғлиқлик тўғри ва тескари бўлиши мумкин.

Тўғри боғланишда – бир белгининг ўсиб (кўпайиб) бориши у билан боғлиқ иккинчи белгининг ўсиши (кўпайиши) га олиб боради.

Масалан: боланинг бўйи ўсиши билан тана вазни ҳам кўпаяди тўғри боғланиш плюс билан белгиланади (+).



Тескари боғланишда – бир белгининг ўсиб (кўпайиб) боришига у билан боғлиқ белгининг пасайиб (камайиб) бориши тўғри келади. Масалан: профилактик эмлашларни самарадорлиги ошиши билан, юқумли касалликлар сони камайиб боради ёки ҳаво ҳарорати ошиши билан бронхит касалликлари сони камаяди.

Тескари боғланиш минус (-) билан белгиланади.

Боғланишнинг кучи (размери) + 1 дан 0 гача бўлиши мумкин.

Корреляция коэффициентининг миқдори ходисалар ва белгилар орасидаги боғланиш кучини кўрсатиб беради. Боғланиш кучи бўйича тўлиқ, кучли, ўртача, кучсиз ва боғланиш йўқ фарқланади.


Боғланиш кучи


Тўғри (+)


Тескари (-)


Тўлиқ

+ 1

- 1

Кучли

(+ 0,7) – (+ 1)


(- 1) – (- 0,7)


Ўртача

(+ 0,3) – (+ 0,69)

(- 0,3) – (- 0,69)


Кучсиз

(+ 0,29) – 0

(- 0,29) – 0


Боғланиш йўқ


0

0





Download 29.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling