Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурхоновга Чилонзор тумани, Алгоритм мавзеси


Download 21.4 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi21.4 Kb.
#1644407
Bog'liq
DEP87877




Коррупцияга қарши курашиш
агентлиги директори А.Бурхоновга
Чилонзор тумани, Алгоритм мавзеси
6-уй, 30-хонадонда яшовчи
Одина Эргашевадан

Ариза

2019 йил Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганим ва босим остида бўшатилганим юзасидан судга ариза бердим. Академия судда ҳақиқатнинг аксини кўрсатиб, ходимларни бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги 2019 йил 01 апрель санаси билан расмийлаштирилган буйруқнинг асли, 28.05.2019 йилдаги билдирги ва баённома, библиографик тўплам ва унинг корректуралари ҳамда тинтув видеотасвирларини суддан яширди. Бу ҳужжатларни академиядан талаб қилишга ва мазкур буйруқнинг ғайриқонунийлигини тан олишга ФИБ Шайхонтоҳур туман суди судьяси Баҳодир Саидмуродов; Тошкент шаҳар судьялари: У.Алмамедов, Г.Зиганшина, Г.Мирзаолимова; Олий суд судьялари: Ж.Тиркашев, Б.Тангабоев, Х.Ёдгоровларда журъат етишмади. Судларнинг мустақил эмаслигига гувоҳ бўлдим! Лекин Аллоҳ ҳамма нарсага қодир.


Манфаатдор шахслар таъсир кўрсатаётгани сабабли назорат шикоятларим нохолис ва юзаки кўрилди. Кассация шикоятларим ҳам Олий суд Пленумининг 28.04.2020 йилдаги 08-сонли қарорига зид равишда асоссиз қайтарилди. Олий суд кассация бериш муддатим 18 кун ўтиб кетгани ўзимга боғлиқ бўлмаган сабаблар, яъни карантин чекловлари туфайлилигини инобатга олмади: 08.02.2021 йил №2-1004- 1911/26595 сонли ажрими билан кассация шикояти бериш муддатини тиклашни ва шикоятни қабул қилишни рад этди.
Мазкур ажримдан кўчирма: “... даъвогар 2020 йил 15 мартдан 15 августга қадар карантин чекловлари давом этганлиги муносабати билан шикоят бериш муддатини тиклашни сўраган ... Даъвогарнинг юқоридаги важлари кассация шикояти бериш муддатини ўтказилишини узрли деб топиб, тиклашга асос бўла олмайди, ваҳоланки, кўрсатилган карантин чекловларидан кейин ҳам то 2020 йил 10 декабрга қадар шикоят бериш муддати ўтмаган эди”.
Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўларкан. Олий суддан 2020 йил: 02 октябрдаги шикоятимга 13 октябрда Н. Махкамова; 06 октябрдаги шикоятимга 16 октябрда Х. Эшмуратов; 19 октябрдаги шикоятимга 18 декабрда Б.Тангабоевлар имзоси билан юборилган жавоб хатлари карантин чекловларидан кейин ҳам мурожаат қилганимни исботлайди! Аммо Олий суд бу фактларни инобатга олмаяпти! Мурожаатларимга Олий судда ҳам панжа ортидан қаралаётгани учун адолат қарор топишида ёрдам беришингизни сўрайман.


О.Эргашева
Download 21.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling