Коррупциянинг бир-неча турларидан бири Олий хокимият коррупцияси асосан қаерда учрайди?
А) Ҳокимият вакилларининг тадбиркорлик субъектлари билан муносабатларида учрайди.
Б) Асосан мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларининг кундалик иш фаолиятида фуқаролар билан муносабатларида учрайди.
С) Сиёсий ҳукмрон доиралар ҳамда одил судлов тизими фаолиятида учрайди.
Д) Асосан давлат хизматчиларининг кундалик иш фаолиятида фуқаролар билан муносабатларида учрайди.
47. Коррупцияга қарши курашиш концепцияси деганда нимани тушунасиз?
А) Коррупция, коррупцияга қарши сиёсат ва унинг натижаларини муайян вақт давомида ривожланиш тенденциялари ва қонуниятлари (сифат ва миқдорий кўрсаткичлари) нинг эҳтимолдаги (келажакдаги) ўзгаришлар даражаси.
Б) (концепция – лотинчада “conceptio” “тушуниш тизими” маъносини англатади) – Шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
С) (концепция – лотинчада “conceptio” “тушуниш тизими” маъносини англатади) – концепция коррупциянинг ривожланиш сабаблари, ҳолати ва келажакдаги даражасини, коррупцияга қарши курашнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, тамойиллари ва йўналишларини акс эттирувчи назарий қоидалар тўпламидан иборат бўлган ҳужжат.
Д) (концепция – лотинчада “conceptio” “тушуниш тизими” маъносини англатади) – Жамиятнинг ўзига хос тарихий эҳтиёжлари ва манфаатлари, коррупцияга қарши кураш сиёсатини ижтимоий-ҳуқуқий ривожлантириш қонуниятлари асосида белгиланган мақсадларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш ҳуқуқий институтлари томонидан самарали ва оқилона қўлланиладиган усул.
48. Манфаатлар тўқнашуви бу...?
А) Шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Б) Жамиятнинг ўзига хос тарихий эҳтиёжлари ва манфаатлари, коррупцияга қарши кураш сиёсатини ижтимоий-ҳуқуқий ривожлантириш қонуниятлари асосида белгиланган мақсадларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш ҳуқуқий институтлари томонидан самарали ва оқилона қўлланиладиган усул.
С) Коррупция, коррупцияга қарши сиёсат ва унинг натижаларини муайян вақт давомида ривожланиш тенденциялари ва қонуниятлари (сифат ва миқдорий кўрсаткичлари) нинг эҳтимолдаги (келажакдаги) ўзгаришлар даражаси.
Д) Шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
49.
Do'stlaringiz bilan baham: |