Косонсойнинг тарихий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжойлари: 1.Косонсой жомеъ масжиди, 2. Ғўзапоя мозор масжиди, 3. Садпири Комил мозори, 4. Юсуфхон Эшонтўра мақбараси
Косонсой туманидан буюк шахс ва алломалар: Абу Бакр Косоний (XII аср), Маҳдуми Аъзам Косоний (XVI аср), Самархон Каримов – давлат ва жамоат арбоби, Ҳомиджон Ҳомидий – филология фанлари доктори, профессор, Олимжон Абдуллаев – иқтисод фанлари доктори, профессор, Адҳамжон Аширов – тарих фанлари доктори, профессор
Шунингдек, яқин йилларида туман ёшлари бир қатор ютуқларга эришди. Жумладан, Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов “Мард ўғлон” Давлат мукофоти соҳиби, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндори, Ўзбекистон “Шотокан каратэ-до” Ассоциацияси аъзоси, Жавлонбек Абдуллаев эса Паралимпия спорт ўйинларининг сузиш 2 карра, ядро улоқтириш бўйича 1 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |