Козон-утилизатор тузилиши ва ишлаш принципи режа: к-унинг вазифаси ва таснифи
Download 11.3 Kb.
|
1 2
Bog'liqКозон-утилизатор тузилиши ва ишлаш принципи режа к-унинг вазифа-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конвектив К-У ларнинг иссиклик техник ва корструктив хусусиятлари . К-Унинг вазифаси ва таснифи.
Козон-утилизатор тузилиши ва ишлаш принципи режа: к-унинг вазифаси ва таснифи КОЗОН-УТИЛИЗАТОР ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ РЕЖА: К-Унинг вазифаси ва таснифи. Конвектив К-У ларнинг иссиклик техник ва корструктив хусусиятлари . К-Унинг вазифаси ва таснифи. Козон-утилизаторлар технологик жараѐнда регенерация учун ишлатилмайдиган ѐки кисман ишлатиладиган ҳар хил иссиклик технологик курилмаларнинг иссиклик чикиндиларини ташки энергетик регенерация килиш учун ишлатилади. Асосий иссиклик чикиндилари ѐки ИЭР куйидагилардир: чикинди газларнинг физик иссиклиги (баъзан химик иссиклиги ҳам), технологик маҳсулот иссиклиги, шлак чикиндилари иссиклиги, камерани мажбурий совутиш системаси ишчи жисми иссиклиги. К-Унинг ўзига хос фарки ѐкилғини ѐкиш учун курилмаси йўклигидир (ѐнувчи компонентларга эга бўлган чикинди газларда ишлагандан ташкари). Иссиклик чикиндиларини К-Уда ишлатиш энергетик ѐки технологик буғ, иссик сув, сувдан ташкари технологик иссиклик ташувчи кўринишидаги кўшимча маҳсулот олишни таъминлайди, бу эса ѐкилғи тежалишига олиб келади. К-У кўшимча иссиклик ишлатувчи курилма сифатида одатда асосий технологик жараѐн характерига таъсир кўрсатмайди. Аммо бир катор ҳолларда К-У технологик агрегат иш шароитини яхшилайди. Масалан, Мартен печидан кейинги К-У совуган газларга тутун сўргич ўрнатиш имконини беради, бу эса печнинг ишига ижобий таъсир кўрсатади (сўриш яхшиланади). К-Улар ОСТ 30.135-84 га биноан куйидагича классификацияланади: – К-Удаги иссиклик алмашинуви турига караб - радиацион, радиационконвектив, конвектив; – контрукциясига караб (сув кувурли ва газ кувурли); – газ кувурли К-У нинг конструкцион тузилишига ва компановкасига караб (горизонтал, барабансимон ажратгичли горизонтал, барабансимон ажратгичли вертикал); – сувнинг айланиш (циркуляция) принципига караб (табиий, мажбурий ва курама циркуляцияли ва тўғри окимли); – газ йўлларининг компановкасига караб (П, Г, Т, Л, У - шаклдаги бинолик горизантал ва бошка); – ѐкиладиган ва совутиладиган технологик материалларнинг турига караб (масалан, олтигугурт-водородли газларни, нефтни кайта ишлаш газларини, ифлосланган чикиндиларни ѐкиш, конвентор газларини совутиш.); – кизиш юзаларининг маҳкамланиш усулига караб; – курилма турига караб (очик, ѐпик); – сўриш усулига караб (мувозанатлашган, бўшлик ҳосил килиш оркали, босим билан); – бажарилишига караб (сейсмик ва носейсмик районлар учун). К-У конструкцияси ва унинг иш режими кизувчи иссиклик ташувчининг хусусиятларига караб аникланади, технологик агрегат - ИЭР манбаига боғлик. Технологик агрегатларнинг ҳар хиллигига карамасдан улардан кейин ўрнатиладиган К-У муҳим катталик бўлган киздирадиган иссиклик ташувчининг бошланғич хароратига караб икки гуруҳга бўлинади: – паст температурали К-У лар, бошланғич харорати ТГ<11001200 0К; – юкори температурали К-У лар, ТГ<14001500 0К. Паст температурали К-Уларда кизувчи юзаларга иссиклик бериш асосан конвекция усулида амалга оширилади. Юкори температурали К-У ларда – нурланиш билан. Олинадиган буғнинг катталикларига караб К-У лар паст параметрли козонлар (босим 1,5 МПа гача, буғ харорати 600 0К гача)ва юкори параметрли козонларга (Р4,5 МПа, ТК.Б725 0К) бўлинади. Технологик агрегатларнинг чикинди газлари таркибида агрессив газсимон аралашмалар (SO2, SO3, HF ва бошк.), ѐнувчи газлар (CO, H2, H2S ва бошк.), ҳамда К-У конструкциясини танлашда ва унинг режим параметрларига таъсир кўрсатадиган каттик ѐки суюк ҳолдаги олиб кетиладиган кисмлар бўлиши мумкин. Download 11.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling