Кўп томонлама уланиш технологиялари 5-маъруза


Мобил радиоалоқа сотали тизимларининг реал абонентлар сиғими


Download 444.6 Kb.
bet3/4
Sana23.03.2023
Hajmi444.6 Kb.
#1287511
1   2   3   4
Bog'liq
5 маъруза Кўп томонлама уланиш технологиялари

Мобил радиоалоқа сотали тизимларининг реал абонентлар сиғими

Турли ҳаракатдаги радиоалоқа тизимларини тавсифлашда уларнинг абонентлар сиғими, яъни хизмат кўрсатиладиган абонентлар сони нояққол тарзда радиоалоқа канлларининг сони орқали аниқланади. Мутлақо равшанки, бу икки тушунчалар айният ҳисобланмайди. Хизмат кўрсатиладиган абонентлар сонини алоқа каналлари билан чеклаш норационал ҳисобланади, чунки тизимнинг абонентларини бир вақтда алоқага чиқиши эҳтимоллиги одатда кам бўлади. Демак, алоқа каналлари бўлганида айрим ҳолларда абонентлар уланишни олмаслиги эҳтимоллиги мавжуд бўлсада ва абонентлар сони каналлар сонига қараганда қанчалик катта бўлса бу эҳтимоллик шунчалик катта бўлсада, тизим к абонентлардан ортиққа хизмат кўрсата олади. Бу ердан бир бутун масала келиб чиқади, унинг шарти қуйидаги тарзда таърифланиши керак: уланишга рад этишнинг берилган эҳтимоллигида қайд этилган алоқа каналлари сонига эга бўлган тизим қанча абонентларга хизмат кўрсатиши мумкин ёки уланишга қайд этилган рад этишлар эҳтимоллигида берилган абонентлар сонига хизмат кўрсатиш учун тизимда қанча алоқа канллари бўлиши зарур. Қўйилган масалани ечиш оммавий хизмат кўрсатиш назарияси қоидаларига асосланган. Ҳақиқатан, мобил радиоалоқа ўз маъноси бўйича оммавий хизмат кўрсатиш тизимига, яъни тасодифий чақирувлар оқимили, тасодифий хизмат кўрсатиш (алоқа сеанаси) давомийлигили охирги хизмат кўрсатиш (алоқа) каналлари сонили тизимларга мисол ҳисобланади.


Тасодифий чақирувлар оқимларининг энг умумий характеристикалари вақт бирлигидаги чақирувлар сони билан (масалан, чақирувлар/соат) ўлчанадиган уларни келишининг у ўртача частотаси ва вақт бирликларида ифодаланадиган алоқа сеансининг Т ўртача давомийлиги ҳисобланади. А = y Т кўпайтма Эрлангларда ўлчанадиган (телетрафика назарияси соҳасидаги ўз ишлари билан машҳур бўлган даниялик олим А. К. Эрланг шарафига) ўртача трафикни аниқлайди. Таъкидлаш керакки, алоқа каналига у ва Т юклама характеристикалари одатда тизимнинг унча катта бўлмаган юкланганлик интервалида, яъни тиғиз пайтда баҳоланади.
t қайд этилган вақт мобайнидаги чақирувлар сони одатда Пуассон тақсимоти - t вақт ичида k чақирувларнинг келиши эҳтимоллиги орқали тавсифланадиган дискрет тасодифий катталик ҳисобланади. t алоқа сеанси давомийлиги (битта каналнинг бандлиги вақти) узлуксиз тасодифий катталик ҳисобланади, унинг эҳтимоллиги зичлиги одатда экспоненциал (Т-ўртача қиймат) қабул қилинади.
Янги чақирув келган моментда бўш каналларга эга бўлмаган тизим ўзини қандай тутишига боғлиқ равишда унинг қуйидаги моделларига ажратилади:
• чекланган кутиш вақтили тизим (А Эрланг модели), унга мувофиқ бўш канал бўлмаганида чақирув навбатга қўйилади ва агар Т қайд этилган вақт тугаши билан банд каналлардан ҳеч бири бўшамаса, у бекор қилинади;
рад этишли тизим, яъни бўш каналлар бўлмаганида келган чақирувлар бекор қилинади (В Эрланг модели);
кутишли тизим, яъни чақирувлар навбатга қўйилади ва аниқланмаган узоқ вақтда каналнинг бўшашини кутиши мумкин (С Эрланг модели).
Тизимга уланишга рад этиш эҳтимоллигини аниқлайдиган формулалар мавжуд. Лекин улар жуда катта ва деярли ишлатилмайди. Амалда берилган блокировкаланиш эҳтимолликларида каналларли алоқа тизимлари учун йўл қўйиладиган юкламани Эрлангларда ҳисоблаш учун унинг график кўринишидаги ёки жадвал кўринишидаги берилиши ишлатилади, улар мос техник адабиётларда келтирилади.



Download 444.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling