Кўпчиган Перлит хом ашёси ва ишлаб чиқариш технологияси


Перлит ишлаб чиқариш технологияси


Download 207.33 Kb.
bet2/5
Sana15.11.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1773930
1   2   3   4   5
Bog'liq
Перлит хом ашёси ва ишлаб чиқариш технологияси

Перлит ишлаб чиқариш технологияси

Кўпчиган перлит ишлаб чиқарувчи корхоналар бир-биридан технологик схемаси, ишлатилаётган тоғ жинсларининг тайёрланиш даражаси (майдалаш ва фракциялаш), хомашё материаллар хусусияти, тавсифи ва тўлдирувчини қўллаш соҳасига кўра асбоб-ускуналар бўйича фарқланади.

Кўпчиган перлит асосида чақиқ тош ва қум ишлаб чиқариш схемаси

К елтирилган тоғ жинси омбори

М айдалаш

Фракцияларга ажратиш



А лоҳида фракцияларни бункерларда сақлаш

Қ ўшимча сарф бункерларда сақлаш

чақиқ тошни иссиқлик ишлов қумни иссиқлик ишлов


беришга тайёрлаш беришга тайёрлаш

чақиқ тош ва қумни кўпчиши қумни кўпчиши учун


учун куйдириш куйдириш

пневмоташиш пневмоташиш

ц иклонларда чангни сўндириш кўп босқичли чангни ушлаб қолиш



ф раксиялаш тайёр махсулотни омборга жойлаш

циклонларда сувли плёнкалар
ё рдамида чангни сўндириш

тайёр махсулотларни бункер


ва силосларда сақлаш


Перлитга иссиқлик ишлов бериш
Термик ишлов бериш фракциялар бўйича амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида олинадиган чақиқ тош учун ҳар бир фракциядан келиб чиқиб иссиқлик ишлов бериш қурилмалари танланади.
Мустаҳкам кичик сув шимувчанликка эга Б синфли перлит асосидаги тўлдирувчи олишда иссиқлик ишлови икки босқичли схемада бажарилади; А синфли перлит асосидаги ўта енгил қум олишда куйдириш ишлари бир босқичли схемада бажарилади. Перлитга иссиқ ишлов бериш хомашёни куйдиришда ёрилишини камайтиради, кўпчиган перлитнинг структурасини ва кўпчиш жараёнини яхшилайди, тайёр маҳсулотнинг мустаҳкамлигини оширади ва сув шимувчанликни камайтиради.
Перлит хомашёсида кимёвий боғланган сув термик ишловдан сўнг масса бўйича 1-3% ни ташкил этади. Термик ишлов айланма печларда қайновчи қатлам печларида ва бошқаларда бажарилади. Термик ишлов ҳарорати хомашё хусусиятлари ва кўпчиган перлитнинг берилган тавсифи асосида аниқланади: Б синфдаги перлитлар учун 300-6000С атрофида бўлиб, газларнинг печга хом гранулаларни ортиш донасидаги ҳарорати 2000С, материалнинг кейинги исиш ҳарорати 15-20 0С/мин ташкил этади.
Иссиқлик тайёрлов печларида суюқ ва газ кўринишидаги ёқилғилар ишлатилади, шу билан бирга куйдириш печларидан чиқадиган газлар, бу газлар билан исиган ҳаво ҳам қўлланилади. Иссиқлик тайёрлов печларидан исиган материал ўз оқими ёки махсус қурилмалар ёрдамида куйдириш печларига узатилади. Иситилган материал турли конструкцияларга эга печлар (айланма, вертикал, қайновчи қават)да куйдирилади. Печнинг конструкцияси куйдирилаётган доналар ўлчами, тайёр махсулотнинг берилган хусусиятлари ва режалаштирилган маҳсулдорлик бўйича танланади.
Майда перлит қумлари юқорида кўрсатиган барча конструкциядаги печларда куйдирилади, чақиқ тош ва йирик қумни куйдириш асосан айланма печда бажарилади, шу билан бирга қайновчи қатлам печлари ҳам қўлланилади. Вертикал печларнинг ишлаш принципи қуйидагича: маълум баландликдан эркин тушаётган материал доналари газлар ҳаракат тезлигининг етарлича ўзгаришида печнинг пастки конус қисмида туриб қолади, иссиқ газ таъсирида кўпчийди, йўналган газлар оқимида печдан ташқарига чиқарилади.
Вертикал печларда йириклиги 2мм гача, кўпинча 1,2мм гача майдаланган жинслар куйдирилади. Бу печда дастлаб жинслар иситилади, сўнгра бир неча секундгача пиширилади. Бу кўпчитилган қум доналарининг дарзлилиги, юқори даражада очиқ ғоваклар ва сув шимувчанлиги (масса бўйича 500% га етади), кичик мустаҳкамлиги билан тушунтирилади.
Натижада хомашёнинг куйдиришдаги дарз кетишида доналарни катта қисмининг ўлчами 2мм дан ошмайди. Бир вақтнинг ўзида чақиқ тош ва қум ёки фақат чақиқ тошни куйдиришда айланма печлар қўлланилади, унинг ўлчами, айланиш тезлиги ва бурчак қиялиги берилган куйдиришнинг давомийлиги ва агрегатнинг маҳсулдорлиги бўйича танланади.
Перлит жинсининг йирик фракциялари (чақиқ тош ва йирик қум) печнинг ҳаракатланувчи қаватида, майда доналар эса осма ҳолатида куйдирилади. Қисқа муддатли куйдириш (20-60секунд) печ барабанининг катта тезликда (8-18 айл/мин) айланиши ва иккита форсунка ёрдамида газ алангасининг йўналтирилиши натижасида эришилади.
Қайновчи қатлам печининг ишлаши худди суюлтирилган қатламни қўллашга кўра асосланган. Бу печларда дона йириклиги 10мм гача, кўпинча йириклиги 5мм гача қумлар олинади.
Перлитга термик ишлов бериш икки камерали печда бажарилади, биринчи камерада дастлабки иситилади, иккинчисида эса куйдирилади. Куйдириш давомийлигини 5-15минутгача ўзгартириш мумкин.
Кўпчиган перлит ишлаб чиқариш технологик линиялари, маҳсулдорлиги 25, 50 ва 100минг м3/йил да, фракцияланган жинслар ва газ кўринишидаги ёқилғини қўллаш ( расм-1, 2, 3) келтирилган.




Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling