Материнская смертность – смертность женщин от абортов и осложнений беременности, родов и послеродового периода. В материнскую смертность включаются сведения о всех умерших беременных, роженицах, родильницах в период беременности или в течение 42 дней после родов независимо от срока беременности, места смерти (в родильном, терапевтическом, хирургическом, онкологическом, инфекционном и т д.) и независимо от того связана эта смерть с беременностью и родами или нет (кроме несчастных случаев).
|
Оналар ўлими – ҳомиладорлик, туғиш ва туғишдан кейинги даврдаги асоратлар ва абортлар оқибатида содир бўлган аёллар ўлими ҳодисаси. Оналар ўлимига, ўлим содир бўлган жойидан (туғруқхонада, ички касалликлар, жарроҳлик, онкология, юқумли касалликлар шифохонаси ёки бўлимларида ва бошқа жойларда), ўлимнинг ҳомиладорлик ва туғиш билан боғлиқлигидан (бахтсиз ҳодисалардан ташқари) ҳамда ҳомиладорлик давридан қатъий назар, туғруқдан сўнг 42 кун давомида ёки ҳомиладорлик даврида вафот этган барча аёллар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
|
|
Брак – форма взаимоотношений между мужчиной и женщиной, определяющая их права и обязанности по отношению друг к другу и к детям. Юридические отношения между мужем и женой устанавливаются в результате регистрации брака в органах записи актов гражданского состояния.
|
Никоҳ – эркак ва аёл ўртасидаги, уларнинг бир-бирларига ва фарзандларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берадиган ўзаро муносабатлари шакли. Эр ва хотин ўртасидаги юридик муносабатлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида никоҳларини рўйхатдан ўтказиш натижасида ўрнатилади.
|
|