Краткие методологические пояснения к статистическим показателям


маълум ёшга тўлганлар учун кутилаётган умр давомийлиги


Download 0.89 Mb.
bet290/362
Sana20.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1634066
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   362
Bog'liq
Глоссарий

маълум ёшга тўлганлар учун кутилаётган умр давомийлиги – ҳар бир кейинги ёшга тўлган даврда, ёшлар бўйича ўлим даражаси кўрсаткичи, ушбу кўрсаткич ҳисобланган йил даражасида сақланиб қолган шартларда маълум ёшга тўлганларнинг кутилаётган ўртача умр кўриш йиллари сони;
никоҳ – эркак ва аёл ўртасидаги, уларнинг бир-бирларига ва фарзандларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берадиган ўзаро муносабатлари шакли.
Эр ва хотин ўртасидаги юридик муносабатлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида никоҳларини рўйхатдан ўтказиш натижасида ўрнатилади;
никоҳ ёши – Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига мувофиқ белгиланади;
никоҳ ҳолати – шахснинг никоҳга нисбатан ҳуқуқий меъёрлар ва мамлакат
урф-одатларига мувофиқ белгиланадиган ҳолати (никоҳда бўлмаган, никоҳда бўлган, бева (тул), ажрашган);
никоҳдан ажралиш (никоҳни бекор қилиш) – эр-хотинларнинг ҳаёти давомида, томонлар учун қайта никоҳ ҳуқуқини берувчи, никоҳларининг тўлиқ юридик тўхтатилиши, никоҳ ФҲДЁ ёки суд органларида ажралиш рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бекор қилинган ҳисобланади;
уй-жой фонди – мулкчилик шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг маълум бир ҳудудида жойлашган барча турар жойларнинг жами, шу жумладан, умумий турар жойлар, фойдаланиш учун ижтимоий объектлар, хизмат турар жойлари, турар жойлар ва ётоқхоналар, махсус турар жойлар, тижорат мақсадларида фойдаланиш учун турар жойлар ва бошқа турар жой биноларни қўшган ҳолда;
уй (хонадон) - бир ёки бир нечта яшаш хонасидан, коммунал хоналардан иборат бўлган ва ёрдамчи бинолардан ёки тўғридан-тўғри маҳаллий ҳудуддан кириш мумкин;
пенсионерлар – бу пенсия ёшига етган ёки ногиронлик сабабли меҳнатга лаёқатини йўқотган шахслар, шунингдек, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари бўлиб, ушбу шахсларнинг ижтимоий ҳимояси пенсия тизими орқали амалга оширилади;
етим болалар – ота-онаси ёки онаси ёки отаси вафот этган 18 ёшгача бўлган шахслар;

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   362




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling