Краткие методологические пояснения к статистическим показателям


ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола


Download 0.89 Mb.
bet291/362
Sana20.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1634066
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   362
Bog'liq
Глоссарий

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола – бирор сабабга кўра ота-она ҳуқуқидан маҳрум бўлган бола, етим болани истисно қилганда;
ногиронлиги бўлган шахс - жамият ҳаётидаги ўзаро муносабатларда бошқа шахслар билан тенг равишда тўлиқ ва самарали иштирок этишига турли тўсиқлар билан халақит берувчи барқарор жисмоний, ақлий, интеллектуал ёки ҳиссий нуқсонга эга бўлган шахс;
ногирон бола – жисмоний, ақлий, ҳиссий ва (ёки) психик бузилиш мавжудлиги туфайли чекланган ҳаёт фаолияти билан боғлиқ тарзда ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож ҳамда қонунда белгиланган тартибда ногирон деб тан олинган бола;
cанатория-курорт ташкилотлари – санатория-курорт хизматларини тақдим этувчи ва курорт ёки даволаш-соғломлаштириш жойларида жойлашган ташкилотлар. Уларга қуйидагилар киради: санаториялар (катталар, катталар ва болалар, болалар учун), талабалар санатория-профилакториялари, болалар реабилитация-соғломлаштириш марказлари, реабилитация марказлари (бўлимлари);
cоғломлаштириш ташкилотлари – катталар, болалар, катталар ва болалар учун мўлжалланган аҳолини соғломлаштириш амалга ошириладиган ташкилотлар. Уларга қуйидагилар киради: соғломлаштириш марказлари (комплекслари), таълим-соғлиқни сақлаш марказлари, соғломлаштириш лагерлари, спорт-соғломлаштириш лагерлари, дам олиш уйлари (базалари), пансионатлар ва фаолиятидан бири аҳолини соғломлаштириш ҳисобланган бошқа ташкилотлар;
cоғломлаштириш – фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида атроф-муҳитнинг жисмоний, биологик, психологик, ижтимоий омилларига барқарорлигини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуаси;
жисмоний машғулотларга - кишиларнинг барча турдаги жисмоний фаолликлари: эрталабки машғулотлар, югуриш, спорт юриши, сакраш, оғир нарсаларни кўтариш, сузиш, шунингдек, шейпинг, фитнес, гимнастика, енгил ва оғир атлетика, ҳаракатланиш ва спорт ўйинлари (футбол, мини футбол, баскетбол, волейбол, теннис, стол тенниси, бадминтон уйинларини қўшган ҳолда) билан шуғулланишлар киради;
мактабгача таълим муассасалари мактабгача таълимнинг турли йўналишдаги умумтаълим дастурларини амалга оширади, 6-7 ёшгача болаларни парваришлаш, қараш, соғломлаштириш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди. Мактабгача таълим муассасалари йўналтирилганлигига мувофиқ равишда: умумий; ихтисослаштирилган – жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган тарбияланувчиларни биринчи навбатда малакали равишда тузатишни амалга ошириб ўрнини тўлдирувчи турдаги; санатор – биринчи навбатда санатор-гигиеник, профилактик ва соғломлаштирувчи чора-тадбирлар ва муолажаларни амалга ошириб қаровчи ва соғломлаштирувчи турларга бўлинади;

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   362




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling