Кредит шартномаси (жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича)


Download 345.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana08.03.2023
Hajmi345.27 Kb.
#1252714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
46a270b3-ad1e-42d1-a382-1a53f36fde3c

 
7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР
 
7.1.Агар шартноманинг бажарилмаганлиги, шартнома тузилгандан сўнг юзага келган сув
тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар, эмбарго оқибати ҳисобланса, тарафлар ушбу
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Тарафлар мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши учун бу форс-мажор ҳолатлар мажбуриятнинг
бажарилмаслигига тўғридан тўғри тўсқинлик қилган бўлиши лозим.
 
8. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
 
8.1. Тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунига ва амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
8.2. Тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси ўз муддатида ўтказиб берилмаганда, “БАНК”
“ҚАРЗ ОЛУВЧИ”га кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10
фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
8.3. Кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” “БАНК”га
кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,5
фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
8.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” кредит маблағини мақсадсиз сарфлагани учун “БАНК”га мақсадсиз
ишлатилган кредитнинг 25% миқдорида жарима тўлайди ва мақсадсиз ишлатилган маблағ суммасини
қайтаради.
8.5. Компьютер дастуридаги “БАНК”га боғлиқ бўлмаган узилишлар натижасида қарздорнинг
зарар кўришида банк жавобгар бўлмайди.
8.6. Шартнома бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликка асосан банк жойлашган манзил
бўйича тегишли судлари томонидан кўриб чиқилади.

Download 345.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling