Кредит тизимида ўҚув жараёнини ташкиллаштириш тартиби


Download 19.87 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.06.2023
Hajmi19.87 Kb.
#1585249
Bog'liq
Кредит модули



КРЕДИТ ТИЗИМИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ 
Кредит тизимида ўқув жараёнини ташкиллаштириш олий таълим муассасаларининг 
тузилмаси ва талабалар контингентига қараб 2 хафтадан 4 хафтагача вақт олиши мумкин. 
Ўқув жараёнини ташкиллаштирш масаласи олий таълим муассасасининг ихтиёрига қараб 
семестр бошланишидан олдин ёки навбатдаги семестр учун жорий семестр тугагандан 
сўнг амалга оширилиши мумкин. 
Қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар семестрлараро камида 4 хафталик танаффус 
вақти бўлиши керак. Чунки шу даврда Хемис тизимида навбатдаги семестр учун ўқув 
жараёнини ташкиллаштириш ишлари амалга оширилади. Параллел равишда фанни 
ўзлаштирмаган талабалар учун қайта ўқиш ҳам ташкиллаштирилиши мумкин. 
Ўқув жараёнини ташкиллаштириш қуйидагича тартибда амалга оширилади: 
1. Ўқитувчини фанга бириктириш 
Ўқитувчини фанга бириктириш кафедра мудири томонидан амалга оширилади. Бунда 
кафедра мудири жорий семестрдаги ҳар бир фан учун маъруза машғулотларини ўтадиган 
ўқитувчиларни бириктириб чиқади ҳамда ҳар бир ўқитувчининг қамраб оладиган 
талабалари 
сонини 
кўрсатади. 
Талабалар 
сонини 
кўрсатиш 
нечта 
гуруҳ 
шакллантирилишини инобатга олиб бажарилиши зарур. Масалан ўқитувчининг шахсий 
режасида шу фан учун 4 та гуруҳ белгиланган бўлса у ҳолда бир гуруҳда ўртача 20-25 
талаба бўлишини ҳисобга олиб 100 та талабани кўрсатиши мумкин. Умуман олганда ўқув 
режа бўйича шу фанни жами нечта талаба ўқиши керак бўлса шу талабалар сони 
ўқитувчиларга тақсимланган бўлиши керак. 
2. Фанларнинг ўқитувчиларга тақсимотини бошқариш 
Деканат масъуллари томонидан (ёки ўқув бўлими ёки кредит бўлими) жорий семестрдаги 
фанларнинг тўлиқ ўқитувчиларга тақсимланганлиги ҳамда барча талабалар контингенти 
қамраб олинганлигини текшириб чиқади. Агар тақсимланмаган талабалар контингенти 
мавжуд бўлса кафедра мудири билан бирга ишлаб бартараф этади. Барча талабалар 
қамраб олинган ҳолда фанларнинг ўқитувчиларга бириктириб бўлинганлигига ишонч 
ҳосил қилгандан сўнг тақсимотни тасдиқлаб чиқади.
3. Фанлар танловини эълон қилиш 
Факультет масъули томонидан фанларнинг ўқитувчиларга тақсимоти тасдиқлангандан 
сўнг жорий семестрдаги барча фанларни талабалар учун маълум муддатга эълон қилади. 
Талабалар танлови бўйича фанлар ва ўқитувчилар кесимида контингентни кузатиб 
боради. Фанларни эълон қилиш бир семестр учун бир марта амалга оширилади. Муддат 
тугагандан сўнг танлов якунланади ва маълумотларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 
4. Талабалар томонидан фанлар ва ўқитувчиларни танлаш 
Фанлар танлови эълон қилингандан сўнг ҳар бир талабанинг персонал кабинетида жорий 
семестр учун эълон қилинган фанлар ва уларнинг тегишли ўқитувчилари рўйхати пайдо 
бўлади. Талабалар томонидан жорий семестр учун тегишли фанлар ва ўқитувчилар 
танланиб фанга регистрациядан ўтиш бажарилади. Фанга регистрациядан ўтиш бир 


семестр учун бир марта амалга оширилади. Танлов муддати вақтида ҳар бир фан ва 
ўқитувчи танлангандан сўнг шу фан бўйича танлов ёпилади. Талаба томонидан фан 
ўқитувчисини танлашда тизим томонидан ўқитувчининг қамров сони текширилади. Агар 
қайсидир ўқитувчининг қамров сони тўлган бўлса у ҳолда талаба бошқа ўқитувчини 
танлаши зарур бўлади. Танлов муддати тугагандан сўнг талабанинг танлов имконияти 
ёпилади ва фан танламаган талабалар семестр давомида шу фанга қўйилмайди. 
5. Фанлар бўйича талабалар гуруҳларини шакллантириш 
Талабаларнинг фанлар танлови якунлангандан сўнг ҳар бир фан ва унинг ўқитувчисини 
танлаган талабалар сонига қараб шу фан бўйича ўқитувчига бириктириладиган талабалар 
гуруҳлари рўйхати шакллантирилади. Гуруҳлар сони шу ўқитувчини танлаган талабалар 
сонидан келиб чиқиб факультет масъули томонидан белгиланади ва гуруҳлар рўйхати 
яратилади. Гуруҳлар рўйҳатини шакллантиришда ҳар бир гуруҳнинг номи фаннинг 
қисқартма номи, ўқув режанинг қабул йили ва 2 хонали кетма-кетлик тартиб рақамидан 
ташкил топади, масалан МАТ2201. 
Фанлар ва ўқитувчилар бўйича талабалар гуруҳлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг 
битта кнопкани босиш билан тизим томонидан автоматик равишда талабалар ушбу 
гуруҳларга тақсимлаб чиқилади. 
Кафедра мудири ёки маъруза ўқитувчи томонидан шу фан ва ўқитувчи учун 
шакллантирилган талабалар гуруҳларига амалий, лаборатория ёки семинар ўқитувчилари 
бириктириб чиқилади. 
6. Дарс жадвали шакллантириш 
Фан ва ўқитувчилар бўйича талабалар гуруҳлари шакллантирилиб бўлгандан сўнг 
факультет масъуллари томонидан фанлар, аудиториялар, талабалар гуруҳлари ва 
танланган ўқитувчиларга қараб дарс жадвалини шакллантиради. 

Download 19.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling