Кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини икки томонлама кўриб чиқиш лозим
Download 55.71 Kb.
|
7 2 Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигига ликвидлилик коэффициенти орқали баҳолаш -жадвал Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
- Кўрсаткичлар Давр боши Давр охири
- 3. Мустақиллик коэффициенти
- Мезон (критерий)нинг чегараси Балл
- 4-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигини мустақиллик коэффициенти орқали баҳолаш -жадвал Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
- ЎАММ=(ХК+УМКҚ) – УМА Бу ерда: ХК-хусусий капитал; УМКҚ-узоқ муддатли кредит ва қарзлар УМА-узоқ муддатли активлар -жадвал
3-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигига ликвидлилик коэффициенти орқали баҳолаш -жадвал Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг ликвидлилик коэффицентининг таҳлили
Хулоса: ликвидлилик коэффиценти давр бошига 1.020 ни давр охирига келиб 1.187 ни ташкил қилган. Мутлақ ўзгариши 0.167 га тенг бўлган. Қоплов коэффицентини давр бошига ҳам, давр охирига ҳам 10 балл билан баҳолаш мумкин. 3. Мустақиллик коэффициенти Мустақиллик коэффициенти (МК) хусусий капитални (ХК) корхона баланси пассивлари умумий якунига (БЖ) бўлиш йўли билан ҳисобланади ва корхона маблағларнинг қарзга олинадиган манбаларидан мустақиллигини акс эттиради. МК=ХК/БЖ Ушбу кўрсаткичнинг қиймати 30% дан кам бўлмаслиги зарур. Айланма маблағларнинг айланувчанлиги юқорилигида ва хўжалик органи фаолиятининг характерига боғлиқ ҳолда ушбу кўрсаткичнинг йўл қўйиладиган даражаси бирмунча пастроқ бўлиши мумкин. Агар ушбу коэффициент 15% дан паст бўлса кредит таваккали энг юқори деб ҳисобланади.
4-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигини мустақиллик коэффициенти орқали баҳолаш -жадвал Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг мустақиллик коэффицентининг таҳлили
Хулоса: Мустақиллик коэффиценти давр бошига 0.586 га, давр охирига 0.417 га тенг бўлган. Мутлақ ўзгариши -0.169 га тенг бўлган. Молиявий мустақиллик коэффицентини 8 балл билан баҳолаш мумкин. Агар кредитни тўлай олиш қобилиятининг юқоридаги учта кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилгандан кейин натижалар йиғиндиси 9 баллдан камни ташкил этса, бундай корхонага кредит берилмайди. Агар баллар суммаси 9 дан 19 баллгача бўлса, бундай корхона кредитни тўлай олмайдиган ҳисобланади ва фақат алоҳида ҳоллардагина юқори ликвидли активлар билан таъминланган ҳолда кредит берилиши мумкин. Ҳатто мустақиллик коэффициенти юқори бўлган ҳолларда ҳам корхона хусусий маблағларининг анчагина қисми узоқ муддатли активларга қўйилган бўлиши ва айланма активлар-моддий заҳиралар ва ишлаб чиқариш харажатларини шакллантиришда етарли даражада қатнаша олмаслиги мумкин. Шунинг учун корхонанинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда унинг ўз айланма маблағлари мавжудлиги (ЎАММ)ни ҳам кўриб чиқиш зарур. ЎАММ=(ХК+УМКҚ) – УМА Бу ерда: ХК-хусусий капитал; УМКҚ-узоқ муддатли кредит ва қарзлар УМА-узоқ муддатли активлар -жадвал Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг ўз оборот маблағлари нақдлиги таҳлили
Хулоса: Ўз оборот маблағлари нақдлиги ўтган йилга нисбатан 7 633 493 598 минг сўмга ортган. Бу ўзгариш хусусий капитал суммасининг 2 378 438 610 минг сўмга ортиши ва узоқ муддатли кредитларнинг суммасининг кескин равишда яъни 7 628 523 003 минг сўмга ортиши ҳисобига рўй берган. Корхона кредитга лаёқатлигикни баҳолашда тахликалар таҳлили алоҳида ўрганилади. Таҳликалар таҳлили мақсади –кредитни бериш имкониятлари ва даражасини химояланганлик даражасини баҳолашга қаратилган. Корхоналар кредитга лаёқатлилиги таҳлилида: баҳолаш кўрсаткичлари динамикасига; бухгалтерия балансини такибий тузилишига; активлар ва фойданинг сифатига; пул тушумларининг кутилишига; молия-хўжалик фаолиятининг асосий йўналишларига муҳим ахамият қаратилади. Кредитга лаёқатлик таҳлилини миқдорий курсакткичлар қаторида қуйидаги асосий баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилади: ликвидлик коэффицентлари; ўз ва қарз маблағлари нисбати коэффиценти; айланувчанлик ва рентабеллик кўрсаткичлари. Кредитларнинг муддатлиги унинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу сабабли кредит ресурсларини узоқ ва қисқа муддатларга жалб этишда унинг кайтарилишига муҳим аҳамият қаратилади. Кредит ресурслари кечиктирилган тўловлар юзасидан фоизлар суммаси билан биргаликда кайтарилади. Агар тўловлар ва фоизлар ўз вақтида амалга оширилса ушбу мижознинг кредитор олдидаги ишончи ортади. Бу ҳолат эса мижознинг кредит тарихига ёзилувчи энг муҳим жиҳатдир. 1 Ш.З.Абдуллаева “Банк рисклари шароитида тижорат банкларининг кредит портфелини диверсификациялаш” Автореф. дисс. ... и.ф.д. – Тошкент. 2000. 239-240 б; 2Raximоv M. Iqtisоdiyot sub`ektlari mоliyaviy hоlatining tahlili. O’quv qo’llanma. T.; Iqtisod-Moliya, 2015. -392 b. Download 55.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling