Кредитный договор
Download 49.06 Kb.
|
01 Шаблон Худудлар тепло ссуда шарт ма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарз олувчининг мажбуриятлари
- ТОМОНЛАР ХУҚУҚЛАРИ Қарз берувчининг хуқуқлари
ТОМОНЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1.1. Ҳар йили, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечикмаган ҳолда, бюджет ссудасининг биринчи транши Қарз олувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган кундан то унинг тўлиқ сўндирилишига қадар Қарз олувчи билан таққослаш далолатномаси расмийлаштиради. 3.1.2. Қарз олувчи томонидан бюджет ссудаси мақсадсиз ишлатилган ҳолда ва Қарз берувчи томонидан бюджет ссудаси маблағларини муддатидан олдин қайтариб олишга қарор қилинган ҳолда Қарз олувчини маблағларни қайтариб олишдан ўн банк иш куни аввал ёзма огоҳлантиради. Қарз олувчининг мажбуриятлари: Бюджет ссудасини ушбу Шартноманинг 1.1.-бандида кўрсатилган мақсадлар учун ишлатади. Бюджет ссудаси бўйича қарздорликни тўлиқ ҳажмда ва ушбу Шартномада белгиланган муддатда Қарз берувчининг мазкур Шартноманинг 12-бўлимида кўрсатилган ҳисоб рақамига сўндиради. Бюджет ссудаси бўйича муддати ўтган қарздорлик, жарима ва пенялар вужудга келмаслигини таъминлайди. Ҳар йили, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечикмаган ҳолда, Бюджет ссудасидан фойдаланиш даври давомида, то бюджет ссудаси тўлиқ сўндирилгунга қадар Қарз берувчи билан таққослаш далолатномаси расмийлаштиради. Бюджет ссудасининг мақсадли ишлатилиши мониторингини ва назоратини амалга ошириш учун Қарз берувчининг сўровига асосан сўровнома олган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида тегишли маълумот ва материалларни Қарз берувчига тақдим қилади. ТОМОНЛАР ХУҚУҚЛАРИ Қарз берувчининг хуқуқлари: 4.1.1. Қарз олувчи томонидан бюджет ссудаси ва ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорликнинг тўлиқ ҳажмда ва ушбу Шартномада белгиланган муддатда қайтарилиши таъминланмаган, шунингдек ушбу Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолда Қарз олувчининг барча ҳисоб рақамларидан сўзсиз равишда қарздорликнинг тегишли миқдорини ундириб олиш. 4.1.2. Қарз олувчи Қарз берувчига ёки Қарз берувчи билан ҳар қандай кўринишдаги тузилган шартнома ёки Қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳар қандай кафилликасосида ҳар қандай бошқа учинчи томонга тўлаши керак бўлган сумманинг, ёкиҚарз олувчи ёки Қарз олувчининг розилиги асосида ҳар қандай бошқа учинчи томон орқали қабул қилинган ҳар қандай кўринишдаги молиявий мажбурият асосида қарздорликнинг тўланишини амалга оширмаган тақдирда ва бу каби қоидабузарлик ҳар бир ҳолатда 30 (ўттиз) кун давом этса, Қарз берувчи Қарз олувчига нисбатан «кросс-дефолт» ҳолати юз берганини эълон қилиши ва Қарз берувчидан Қарз олувчига тақдим этилган қарз маблағлари, шу жумладан ва шу билан чегараланмаган ҳолда, ҳар қандай кўринишдаги ссуда, суб-қарз, кредит ва бошқа кўринишдаги молиявий мажбуриятларни дарҳол қайтаришни ва улар бўйича ҳар қандай бошқа кўринишдаги тўловларни дарҳол амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 4.1.3. Бюджет ссудасининг Қарз олучи томонидан мақсадли ишлатилишини текшириш. 4.1.4. Бюджет ссудасининг ишлатилиши юзасидан Қарз олувчидан қўшимча маълумотлар ва материаллар талаб қилиш. 4.1.5. Қарз олувчи томонидан ушбу Шартноманинг 3.2.-бандида кўрсатилган мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, маблағ ажратишни тўхтатиш ва бюджет ссудасини муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш. Download 49.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling