Кредитнинг турлари ва асосий шакллари
Download 232 Kb.
|
Kredit
3.2.Тижорат кредити.
Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишнинг биринчи шаклларидан булиб, вексель муомаласининг вужудга келтирган ва накд пулсиз хисоб - китобларнинг ривожланишга ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида хукукий шахслар: мол етказиб ва мол сотиб олувчи корхоналар, кредитнинг объекти сифатида сотилаетган товар иштирок килади. Тижорат кредити узининг кучмас мулки ва унинг ихтиёридаги кимматли коғозлар бошқа мулк шакллари бўлиш мумкин. Амалий кўринишини хуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклда молия хўжалик муносабатларда топади. Бу кредит шаклининг асосий максади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу оркали фойда олишдан иборат. Тижорат кредитининг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларни акс этирувчи вексель ҳисобланади. Вексел бу карз мажбурияти булиб, карз олувчи уз зиммасига карзни векселда курсатилган суммада, курсатилган жойда белгиланган муддатда тулаш мажбуриятини олган, лекин бугунги кунда векселдан фойданилмай қўйилган. Тижорат кредити банк кредитдан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит молия ташкилотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чикариш хамда сотиш билан шуғулланувчи турли хукукий шахслар иштирок килади. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган холда харакат килади. Бу бозор иктисодиети шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йуналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида уз амалий аксини топади. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитнинг уртача киймати банк фоизининг уртача ставкасидан доимо кичик булади. Карз берувчи ва карз олувчи уртасидаги шартнома хукукий расмийлаштирилганда тижорат кредити буйича тулов (фоиз ставкаси) алохида аникланмайди. Фоиз тулови товар бахосига кушилган холда расмийлаштирилади. Хорижий мамлакатлар амалиетида тижорат кредити кенг тарқалган. Хозирги шароитда жахон амалиетида тижорат кредитнинг асосан уч тури қўлланилади: Қайд қилинган муддати бўйича кредит; Товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш буйича кредит; Очиқ хисоб буйича кредитлаш. Бунда тижорат кредити шартлари буйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жунатилган товарлар буйича карзларни тулаш муддатигача амалга оширилиши зарур. Корхоналар томонидан тижорат кредитдан фойдаланиш улар томонидан банк кредитдан фойдаланишни инкор килмайди. Тижорат кредити банк кредитдан фарк килсада, уларнинг харакати бир бири билан чамбарчас боглик булиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитдан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига бевосита таъсир киладиган кредит сифатида намоён була олмайди. Тижорат кредити корхоналарнинг хисоб-китоб счетда маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинг учун истемолчи корхоналар банк кредитга эхтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида у товарларни кредитга сотилганлиги учун маблағга мухтожлик сезилиши мумкин. Мана шу шароитда мол етказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эхтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу хол ХХ асрнинг 30 йиллари амалиётида банк томонидан бевосита кредитлаш деб юритилган. Билвосита кредитлаш деб юритилишнинг сабаби шундаки, кредитни хакикатда маблаги етарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона олиши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хужалик фаолиятидаги маблағлар етишмовчилиги мол етказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йули билан копланган. Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олган холда тижорат кредити товарлар сотиш жараенини тезлаштиришда ва корхонанинг айланма маблагларини хужалик фаолиятидан тезрок бушашни таъминлашда катта ахамиятга эга. Download 232 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling