Кредитнинг турлари ва асосий шакллари
Download 232 Kb.
|
Kredit
3.3.Истеъмол кредити.
Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси - жисмоний шахсларга кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин. Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик килиш учун, даволаниш учун, ҳар хил товарлар ва уй-жихозлари сотиб олиш ва бошқа эхтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистонда хозирги кунларда уй жой сотиб олиш, уй жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобил кредитга берилмокда. 3.4.Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг катнашувидир. Давлат кредитида давлат бир томондан карз берувчи ва иккинчи томондан карз олувчи сифатида иштирок килиши мумкин. Карз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан Марказий банк орқали иктисоднинг ҳар хил сохаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Бу ҳолда давлат томонидан тижорат банкларига марказлаштирилган кредит ресурслар берилади ва бу ресурслар: -иктисодиётнинг устивор тармоқларини кредитлаш; -молиявий ресурсларга эхтиёж сезаётган давлат ахамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки соҳаларга, агар бюджетдан молиялаштириш имконияти тугаган бўлса, вактинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин. Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдо йули билан ёки туғридан тўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вактинча фойдаланиш учун берилиши мумкин. Давлатнинг қарзлари кўпайган холларда давлат бюджети камомадини молиялаштириш максадида, давлат карз олувчи сифатида, давлат карзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади. Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томонидан олинган карз маблаглар ишлаб чикариш фондлари айланишида ёки моддий бойликлар яратишда иштирок килмайди. Бу маблаглар давлат карзларини коплаш учун ишлатилади. Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматбаҳо қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йули билан банкларнинг аҳолининг ва бошқа молия-кредит институтларининг пул маблагларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарфлайди. Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақатгина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодий марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак. 3.5.Халкаро кредит. Кредит муносабатларининг халкаро микёсда (давлатлар уртасида) амалга оширилиши халкаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Халқаро кредитга халкаро миқёсда харакат килувчи кредит муносабатлари тўплами сифатида караш зарур. Кредитнинг бу шаклининг бевосита иштирокчилари миллатлараро молия-кредит институтлари, тегишли давлат хокимияти, кредит ташкилотлари ва алоҳида хуқуқий шахслар бўлими мумкин. Халкаро кредит бир давлат, шу давлат банки, хукукий шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа хуқуқий шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит хисобланади. Халкаро кредит давлат ва халкаро институтлари иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташки савдо фаолиятида эса товар шаклида берилиши мумкин. Халкаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади: қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат ташкилот ва муассасалари, хуқуқий шахслар( банклар, компаниялар), халкаро валюта кредит ташкилотлари қатнашадилар; қарз олинган маблаглар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади; қарз берувчи мамлакатга тўланадиган ссуда фоизининг манбаси карз олувчи мамлакат ахолиси томонидан яратилган миллий даромад ҳисобланади. Халкаро кредит махаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида қатнашади. Халкаро кредит халкаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради: мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди; капиталнинг концентрациялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради; ҳар хил валюталарда халкаро хисоб китобларни олиб боришда муомала харажатларини кискартиради. Халкаро кредитлар: а) характери буйича - давлатлараро, хусусий, фирма кредитларига; б) шакли буйича - давлат, банк, тижорат кредитларига; в) ташки савдо тизимида тутган урни буйича - экспортни кредитлаш, импортни кредитлашга: г) муддати буйича - киска муддатли - 1 йилгача, урта муддатли - 1 йилдан 5 йилгача, узок муддатли - 5 йилдан ортик муддатга; д) объекти буйича - товар ва валюта; е) таъминланганлиги буйича - товар моддий бойликлар билан ёки хужжатлар билан таъминланган кредитларга булинади. 3.6.Судхурлик кредити - кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда кредитнинг бу кўриниши тарихан кенг тарқалган кредит бўлиб ҳисобланади. Амалда судхурлик кредити Марказий банк томонидан тегишли лицензияга эга булмаган жисмоний шахслар, шунингдек хужалик юритувчи субъектлар томонидан маблағларни вақтинча фойдаланиш учун бериш йули билан амалга оширилади. Судхўрлик кредити ссуда фоизининг юқори ставкаси билан тавсифланади (120-180 фоиз). Миллий кредит тизими инфраструктураси ривожланиши ва ҳамма турдаги албатта қарз олувчилар кредит ресурслардан фойдаланиш хуқуқини таъминлаш натижасида судхўрлик кредити ссуда капитали бозоридан йуқолади. Download 232 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling