- * йирик инвестиция лойиҳаларини қўшимча молиявий ресурслар жалб қилиш орқали молиялаштириш имконини беради;
- * рисклар банклар ўртасида тақсимланади;
- * Марказий банкнинг битта мижозни кредитлаш бўйича ўрнатган чекловларини бузмасдан йирик лойиҳаларни кредитлаш имконини беради;
- * Банклар узоқ муддат мобайнида барқарор фоизли даромад оладилар;
- * кичик банклар йирик лойиҳаларни молиялаштириш борасида тажриба тўплаш имкониятига эга бўлади.
Кредитнинг шакллари. Кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари бор: - Банк кредити
- Тижорат кредити
- Давлат кредити
- Ипотека кредити
- Истеъмол кредити
- Синдицияли кредит
- Халқаро кредит
Кредитлашнинг овердрафт шакли - Овердрафт сўзи инглизча сўз бўлиб, белгиланган чизиқни, чегарани босиб ўтиш деган маънони англатади.
- Англия банкларида овердрафт шаклида кредитлаш жуда яхши йўлга қўйилган.
- Кредитлашнинг контокоррент шакли немис тилида сўзлашувчи мамлакатларда кенг қўлланилади ва яхши ривожланган. Айниқса, Германия ва Швейцария банкларида овердрафт шаклида кредитлаш жуда яхши йўлга қўйилган.
- Кредитлашнинг ушбу шаклида мижознинг жорий ҳисобрақами ёпилади ва унинг ўрнига контокоррент ҳисобрақами очилади.
- Контокоррент ҳисорарқамини банк юритади.
Кредитлашнинг лизинг шакли - Лизинг инглизча Leasing сўзидан олинган бўлиб, ижарага бериш деган маънони англатади.
- Лизинг – бу узоқ муддатли молиявий ижара бўлиб, бунда 3 томон иштирок этади:
- 1. Лизинг объектини сотувчи
- 2. Лизинг объектини тўла қийматда сотиб олувчи (тижорат банки ёки лизинг компанияси)
- 3. Лизинг объектини лизинга олувчи
Кредитлашнинг селектив шакли - Селектив кредитлашни танланма кредитлаш деб ҳам аташ мумкин.
- Селектив кредитлаш Марказий банк томонидан иқтисодиётнинг маълум бир соҳаси ёки тармоғини билвосита молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |