Кўринадики, 1-гапда


Download 172.12 Kb.
bet10/10
Sana15.06.2023
Hajmi172.12 Kb.
#1481680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
QO\'SHMA GAP MAJMUA

Аникловчи эргаш гап бош гапга куйидагича бирикади.

  1. Эргаш гап таркибида ким, кимки, кимнинг каби олмошлар катнашиб, кесим шарт майли шаклида бўлади. Масалан: Кимнинг кунгли тўгри бўлса, унинг йули ҳам тўгри бўлади.

  2. Эргаш гап бош гапга -ки боғловчиси ёрдамида бирикади.Бунда бош гап таркибидаги шундай, шунака, сўзлари келади. Эргаш гап таркибада эса бундай бунака сўзлари катнашади.Масалан: Шундай одамлар бўладики, уларни мансаб ҳам даража ҳам шон шуҳрат ҳам ўзгартирмайди.

Айрим ҳолларда олмошлар эргаш гапда ҳам, бош гапда ҳам тушурилган бўлади.Масалан: Шоирлар бўладики бир киши ёлгиз ўзи кечаси укийди.

8-МАВЗУ

АНИҚЛОВЧИ ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАП.

РЕЖА:


  1. Аниқловчи эргаш гапнинг таoрифи

  2. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларда ижобий олмошлар.

  3. Аниқловчи эргаш гапларни бош гапга бириктирувчи воситалар ва компонентларнинг ўринлашиш тартиби.

  4. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларга доир таҳлил намунаси.

I. Бош гапдаги олмош билан, ифодаланган аниқловчини ёки қўлланмаган аниқловчини изоҳлаб, тўлдириб келувчи, ойдинлаштирувчи эргаш гаплар аниқловчи эргаш гап дейилади. Масалан:


Ўзбекистон шундай диёрки, фасллари гулга ўралган. (У.) гапида эргаш гап (фасллари гулга ўралган) бош гапдаги аниқловчи функциясида қўлланилган шундай сўзини изоҳлаб, ойдинлаштириб келган. Бу ҳол қўшм агапни трансформация қилганда, яққол сезилади: бош гапдаги олмош билан ифодаланган бўлак (шундай) функциясида энди аниқловчи эргаш гап (фасллари гулга ўралган) қўлланилагн бўлади. Қиёсланг: Ўзбекистон шундай диёрки, фасллар гулга ўралган. –Ўзбекистон фасллари гулга ўралган диёр.
II. ош гап биринчи ўринда келганда, унинг аниқловчиси сифатида шундай, баoзи, бир хил, айрим, бир, баoзи бир, ҳеч бир, шундай бир каби нисбий олмошлари қўлланилади ва булар эргаш гап томонидан конкретлаштирилади.
Шундай бир: Энди шундай бир ҳикоя айтиб берки, унда доимо шошилдиган , ишнинг орқа-ўнгини ўйламасдан ҳаракат қиладиган бир одамнинг аҳволи таoсир этилсин… («К.Д»)
Баoзи, баoзи бир, айрим: Баoзи бир раҳбар ҳодимларимиз борки,. Улар танқиддан тўғи хулоса чиқармайдилар. Айрим илмий муассасалар борки, унда фан ютуқларини ишлаб чиқаришга фаол татбиқ этиш ёмон йўлга қўйилган.
Бир: Бир ватаннинг ўғлименким, ҳар тараф гул, лола, боғ. (Ғ.Ғ.)
Ҳеч бир: Ҳеч бир она йўқки, фарзандига ичи ачимаса.
Бош гап таркибидаги қўлланган шундай, баoзи бир, баoзи, бир хил , айрим, бир каби сўзлар кўп ҳолларда бир-бирига синоним бўлиб ҳам қўлланилади: Шундай бир (бир хил, айрим, баoзи) олимлар ҳам бўлганки, улар ижодда ҳеч қачон тўхтаб қолмаганлар.
Бош гап иккинчи ўринда келганда, эргаш гап таркибида ким, кимки, кимнинг, бош гап таркибидаги олмошлар эргаш гап томонидан ойдинлаштирилади. Ким эгри бўлса, унинг тақдири фожиали бўлади.
Кимки, олимлардан ҳаё қилмаса, уларни хурмат этмаса, уларнинг афзалликларини эoтирф этмаса, уларни ҳақоратлардан қутқармаса, ундай одамнинг ақли зое кетади ва ҳаёти барбод бўлади. («К.Д»)
Эргаш гап баoзан бош гапдаги шу, у, ўша, унинг, ўшанинг сўзлари билан ифодаланган аниқловчининг маoносини ҳам ойдинлаштиради. Бунда эргаш гап таркибида қайси, қандай, қай, каби нисбий олмошлар қатнашади:
Қайси китоб сизга ёқса, ўша китобни харид қиламиз.
Сиз қайси факулpтетни лозим кўрсангиз, мен шу (ўша) факулpтетга хужжат топширишга розиман.
Баoзан,маoлум қонуният, масалан, Эконимия асосида, бош гапдаги изоҳланиши керак бўлган аниқловчи қўлланмаслиги (элипсисга учраши) мумкин. Эргаш гап мана шу қўлланмаган бўлакни изоҳлайди.
Умрлар бўладики, тиригида ўликдир, Одамлар бўладики, ўлигида тирикдир. (Шайхзода)
Одам борки, одамларнинг нақшидир,
Одам борки, ундан хайвон яхшидир. (Н.)
III. Аниқловчи эргаш гап бош гапга қуйидаги воситалар билан бирикади:

  1. –ки: Шундай одам ҳақида ҳабар келтирдимки, унинг ҳар бир сўзи гавҳардир. (О.)

  2. –са,:Кимнинг кўнгли тўғри бўлса, унинг йўли ҳам тўғри бўлади. (Мақол)

Эргаш гап –ки ёрдамида бош гап билан бирикса, боў гап биринчи, эргаш гап иккинчи ўринда келади ва боғловчи бош гап таркибида бўлади. Агар эргаш гап –са элементи билан бош гап бирикса, эргаш гап биринчи, бош гап иккинчи ўринда келади, боғловчи эргаш гапни кесими таркибида бўлади.
IV. Бу шундай ажиб диёрки, унинг зўр кўзгуси ойдир. (Ҳ.О.)

  1. Иккита гапдан тузилган.

  2. Биринчиси бош гап, иккинчиси эргаш гап.

  3. Иккинчи компонентдаги аниқловчи (шундай олмошни) изоҳлаган – аниқловчи эргаш гап.

  4. Компонентлар –ки боғловчиси орқали бириккан; бош гап биринчи, эргаш гап иккинчи ўринда, боғловчи бош гап таркибида.

  5. Чизмаси:

8-МАВЗУ БЎЙИЧА НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:



  1. Аниқловчи эргаш гапнинг таoрифини айтинг

  2. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапни шакллантирувчи воситалар қайсилар.

  3. Эргаш гапни жойлашиш тартиби қанақа?

  4. Бош гапнинг ўрнини мисоллар ёрдамида тушунтиринг.

  5. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларда грамматик воситалар ўрни қандай?

МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЯНЧ АТАМАЛАР:



  1. Аниқловчи эргаш гап.

  2. Бўлак изоҳни билдирувчи эргаш гап.

  3. Аниқловчи юкламаси.

  4. Нисбий олмошлар.

  5. Эргаш гапнинг ўрни.

Асосий адабиётлар:



  1. Абдураҳмонов Ғ. Қўшма гап синтаксиси асослари. Т.Фан, 1958 йил.

  2. Ўзбек тили грамматикаси. II том. Синтаксис. Т.1978

  3. Ғуломов А.Ғ. , Асқарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили Т., 1987 йил.

  4. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Т., 1995 йил.




1 Тасаввуф диалектикасида ща=и=ат ва акс (тажалли) щамда ващдатул вужуд назарияси ыз ифодасини топди. Бутун борли= ща=и=атдек кыринса-да, у кызгудаги акс, тажалли былиб, мощияти Ща=нинг алощида-алощида олинган сифатларининг акси, тажаллисидир. (+ар. Хазрат=улов М. Тасаввуф. Душанбе, 1989. Степанянц М.Г. Философские основы суфизма. М.Наука, 1987. Яна =ар. ЫСА ва ЭСТларда «Тасаввуф», «Тажалли», «Акс» ма=олалари).

2 Таснифда бу сыро= билан исботланади: «Ойнадаги акс ойна =аршисида турганга ыхшайдими?» ёки Ойнадаги ойна =аршисида тургангами?»



Download 172.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling