Кўринадики, 1-гапда


Қўшма гап таркибий қисмлари орасидаги маъновий муносабатга кўра турлари


Download 172.12 Kb.
bet7/10
Sana15.06.2023
Hajmi172.12 Kb.
#1481680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
QO\'SHMA GAP MAJMUA

3. Қўшма гап таркибий қисмлари орасидаги маъновий муносабатга кўра турлари.
Бу таснифда қўшма гап таркибидаги қисмлар (гаплар) ўртасидаги маъновий муносабатга асосланилади ва иккита муҳим нуқтага эътибор қаратилади:
1. Қўшма гап таркибий қисмлари орасида қандай маъновий муносабат (М: пайт, ўрин, сабаб, бирин-кетинлик, моменталлик, изоҳлаш, қиёслаш ва ҳ.) ифодаланганлигига.
2. Айнан бир маънонинг турли йўллар билан ифодаланиши мумкинлигига (ёки аксинча).
Шакл ва мазмун муносабатлари нисбий мутаносибликда (яъни ассимметрик дуализм - номутаносибликда) бўлганлиги сабабли қўшма гапда полисемия ва омонимия ҳодисалари кузатилади.
Жумладан, пайт муносабатини ифодалашда қуйидагича синонимия ҳодисасини кузатишимиз мумкин:
1. Ўқитувчи келди, дарс бошланди.
2. Ўқитувчи келса, дарс бошланади.
3. Ўқитувчи келди-ю, дарс бошланди.
4. Ўқитувчи келди, шу заҳоти дарс бошланди ва ҳ.
Ёки шарт шаклида бир нечта семантик муносабат ифодаланиши натижасида синтактик полисемия ҳодисаси кузатилиши мумкин:
а) пайт маъноси - Борсам, укам йўқ экан.
б) шарт маъноси – Озодахон келса, айтаман.
в) тўсиқсизлик маъноси - Ақидахон келса ҳам, айтаман ва ҳ.
Қўшма гап таркибий қисмлари орасидаги маъновий муносабатга кўра таснифи билан қўшма гап қисмлари орасидаги функционал муносабатларга кўра таснифи ўзаро боғлиқ. Том маънода бу тасниф таркибий қисмларини ўзаро боғлашга хизмат қилувчи боғловчиларнинг ўз маънолари билан алоқадордир. Масалан, агар шарт ва пайт маъноларини беради.
Боғловчилар маъноси ва гап семантикаси жуда кўп ҳолатда боғловчиларнинг ўзгариши гаплараро ўзаро муносабатларнинг қисман ёки бутунлай бузилишига олиб келади. Масалан, Ўқитувчи келди, дарс бошланди қўшма гапи турли боғловчилар билан боғланганда турли хил муносабатларни юзага келтириши мумкин. Жумладан,

  1. Ўқитувчи келди, дарс бошланди.

  2. Ўқитувчи келди, чунки дарс бошланди.

  3. Ўқитувчи келди, шу сабабли дарс бошланди.

  4. Ўқитувчи келди, натижада дарс бошланди ва ҳ.




Download 172.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling