Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни мустақил касб танлашга тайёрлашнинг методик босқичлари xoлиқов Азамат Қаҳрамонович


Download 24.08 Kb.
bet1/2
Sana06.09.2023
Hajmi24.08 Kb.
#1673526
TuriСтатья
  1   2
Bog'liq
макола


КЎРИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БИТИРУВЧИ ЁШЛАРНИ МУСТАҚИЛ КАСБ ТАНЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ МЕТОДИК БОСҚИЧЛАРИ
Xoлиқов Азамат Қаҳрамонович
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори


Аннотация: Ушбу мақолада кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларда мустақил касб танлашнинг методологик босқичлари тўғрисида бўлиб кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни ҳаётда ижтимоий мослашувини амалга оширишда касб-ҳунар эгаллаши учун қулай ўқитиш технологияси ёрдамида тажриба синов ишларини босқичма-босқич амалга оширилиб педагог кадрларга керакли тавсиялар кўрсатиб ўтилган.
Kaлит сўзлар: Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшлар, ижтимоий мослашув, касб-ҳунар, интернат-мактаб, технология, сезги, идрок, тасаввур, метод, мониторинг, педагог.

МЕТОДИЧЕСКИЕ ЭТАПЫ ПОДГОТОВКИ САМОСТОЯТЕЛЬНОГО ВЫБОРА ПРОФЕССИИ ВЫПУСКНИКОВ С НАРУШЕНИЕМ ЗРЕНИЯ


Аннотация: Статья посвящена методическим этапам самостоятельного выбора профессии слабовидящим выпускникам, пошаговой экспериментальной работе с использованием удобной технологии обучения выпускников с нарушением зрения в реализации социальной адаптации в жизни, а также необходимым рекомендациям для учителей.
Ключевые слова: Выпускники с нарушениями зрения, социальная адаптация, род занятий, интернат, технологии, интуиция, восприятие, воображение, метод, мониторинг, педагог.
METHODIC STAGES OF INDEPENDENT CAREER CHOICE IN GRADUATES WITH VISUAL IMPAIRMENT
Annotation: The article is devoted to the methodological stages of the independent choice of a profession for visually impaired graduates, step-by-step experimental work using a convenient technology for teaching graduates with visual impairments in the implementation of social adaptation in life, as well as the necessary recommendations for teachers.
Keywords: Graduates with visual impairments, social adaptation, occupation, boarding school, technology, intuition, perception, imagination, method, monitoring, pedagogue.

Жисмоний имконияти чекланган шахсларни ҳаётда ўз ўрнини топиши биз учун муҳим вазифа саналади. Бунинг учун ногиронлиги бўлган ёшларни бирор бир касбга ўргатиш масаласи олдимизда долзарб муаммо бўлиб бормоқда. Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларга касб-ҳунар ўргатишдан аввал уларнинг қизиқишларини касб ўрганишга бўлган лаёқатини тўлиқ ўрганишимиз лозим. Интернат-мактабларда технология фанлари, ўқувчиларни касб-ҳунар ўргатишга қаратилган амалий фан ҳисобланади. Технология фани орқали ўқувчилар кўпгина касб-ҳунарларни ўқитувчи ёрдамида ўрганадилар. Улар ўрганадиган касб-ҳунарларни барчаси ҳам мос келавермайди. Чунки, таълим олувчиларнинг жисмоний ҳамда ақлий қобилиятига эътибор қаратиш муҳим деб ўйлаймиз. Бунинг учун педагоглар қуйидаги омилларга эътибор беришлари керак.


Биринчидан - технология фанидаги мавзуларни кўришида нуқсони бўлган ўқувчилар учун мослаштириш;
Иккинчидан - ўқувчилар амалиётда қўллай олиши мумкин бўлган вазифаларни топшириқларни юклаш;
Учинчидан - технология фанини ўқитишда ўқувчиларни гуруҳли ўқитишга эътибор бериш;
Тўртинчидан - ҳар бир машғулотни амалиётга боғлаган ҳолда ўқувчиларнинг сезги идроки тасаввурига мослаштириш;
Бешинчидан - ўқув машғулотларини амалга оширишда техника хавфсизлигига қатъий риоя этиш;
Олтинчидан - технология фанини ўқитишда кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга мос тифлотехник воситаларидан кенгроқ фойдаланиш.
Технология фанини ўқитишда ҳар бир машғулот бевосита амалиёт билан чамбарчарс амалга оширилади. Мисол учун: Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасининг 10-11 битирувчи синфлари технология фанидан қуйидаги билим, кўникма ҳамда малакаларни ўзлаштирганлигини аниқладик.

  1. Меҳнат қуроллари билан ишлаш қоидасини ўргатилганлиги;

  2. Дурадгорликка оид асбоб анжомларни билиш, фарқлаш кўникмаларини шаклланганлиги;

  3. Дурадгорлик буюмларининг содда шаклларини қўл меҳнати билан ясаш, малакаларининг оширилганлиги;

  4. Қизлар учун тўқиш ва пазандачилик касб маҳоратининг ўргатилганлиги.

Ушбу таълим муассасаси битирувчи ёшлари ўз қўл меҳнатлари орқали оёқ кийим жавони, кичик стуллар, болға учун даста ясаганлигини амалий жиҳатдан тақдим этишди. Қиз болалар эса, қўл меҳнати, тўқувчилик асосида пайпоқ, шарф, сумкачалар тўқиганлигини исботлаб бердилар. Шунингдек, қизлар пазандачилик бўйича турли хил салатлар ва пишириқларни тайёрлаб бердилар.
Битирувчи ёшларни ҳаётда ижтимоий мослашувини амалга оширишда 11-12-синфлар учун мўлжалланган ижтимоий маиший йўналиш фани ҳам уларга ҳаётий турмуш малакаларини ўрганишига ёрдам беради. Бироқ, таълим олаётган битирувчи ёшларнинг барча барчаси ҳам юқоридаги топшириқларни бажара олмайдилар. Бунинг сабаби, айрим ўқувчилардаги қўшимча нуқсонларининг мавжудлиги, ўз-ўзига хизмат қилолмаслигини кўрсатишимиз мумкин.
Бизнингча ушбу ҳунарларни такомиллаштириш, ҳақиқий меҳнат унумдорлигига эришиш зарур. Бунинг учун педагоглардан тинимсиз меҳнат ўқувчиларни касб ўрганишга қизиқиш уйғотиш керак бўлади.
Биз сўз юритаётган кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни ижтимоий ҳаётга мослашувини амалга оширишда уларга касб-ҳунар эгаллаши учун қулай ўқув-амалий муҳит яратишга оид тажриба-синов ишларини белгиланган дастур асосида тизимли амалга оширдик.
Биринчи босқич тажриба учун танланган таълим олувчиларни касб-ҳунар эгаллаш борасидаги мавжуд билимларини (кузатиш, экспремент, анкета, суҳбат) методлари ёрдамида аниқладик ва битирувчи ёшларга қуйидаги саволларни тақдим этдик.

  1. Сиз қайси касб ёки ҳунарга қизиқасиз?

  2. Бу касбга оид қандай оддий қизиқишларингиз бор?

  3. Сиз хохлаган касб-ҳунар бўйича қаерда ишлаш мумкин?

  4. Сиз эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича қандай тўсиқлар бор?

  5. Сиз эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича ўзингизни шу касб-ҳунар бўйича қобилиятли ҳисоблайсизми?

  6. Келажакда эгалламоқчи бўлган касб-ҳунарингиз бўйича сизда қандай билим ва кўникмалар борми?

  7. Сиз эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича мактабингизда бирор бир ўқув машғулоти ёки тўгараги ўтказиляптими?

  8. Сиз ўрганмоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича мактабингизда қандай тўгараклар фаолият юритишини хоҳлайсиз?

  9. Сиз эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича эртага иш топишга ўзингизга ишонасизми?

Иккинчи босқичда кўришида муаммоси бўлган ёшларни қулай касб ҳунар соҳаларига ўқитиш ҳамда мактаб интернатларда ўқувчилар учун қизиқарли семинар тренинглар, давра суҳбатлари, шунингдек жамоа ташкилотлари ҳамкорликда соҳага оид учрашувларни мунтазам равишда ташкил этиш орқали тингловчиларни касбий билимдонлигини ошишига эришиш.
Учинчи босқичда таълим олувчилар эгалламоқчи бўлган касб-ҳунарлари бўйича мустақил “Касбим менинг фахрим менинг” мавзусида эссе ёзиш орқали уларнинг қизиқишларини аниқладик. Ёзилган ҳар бир эссе тўлиқ таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг касб-ҳунар қизиқишлари ўрганилиб, тизимли жадвал тузилади. Бу жадвалда таълим олмоқчи бўлган тингловчилар ҳамда касб ўрганмоқчи бўлган тингловчиларга бўлинади.
Тўртинчи босқич ушбу босқичда кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни бирлаштириб, улар ўртасида тест, савол-жавоб ҳамда семинар уюштирилади.
Бешинчи босқичда олинган натижалар умумлаштирилган ҳолда таълим олувчиларнинг эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича лаёқати аниқланади. Бу босқичда интернат-мактаб педагоглари, психологлари иштирок этиши таъминланди.
Олтинчи босқичда ҳар бир ўқувчи келажакда эгалламоқчи бўлган касб-ҳунар бўйича синфдан ташқари тўгаракларни йўлга қўйиш орқали ўқувчиларнинг мустақил касб сирларини эгаллашига амалий ёрдам бериш.
Битирувчи ёшларни ҳаётда ижтимоий мослашувини тўғри ташкил этсак, ўйлайманки, олдимизда турган долзарб муаммони ечишга интилган бўламиз. Имконияти чекланган болаларнинг ижтмоий мослашувини мактаб таълими даврида таъминлаш муаммоси нафақат педагогик, балки методик, псиохологик ва албатта, ижтимоий муаммолар сирасига киради 1.
Кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларни турли касбга йўналтириш соҳаларини ривожлантириш интернат-мактаб олдидаги муҳим вазифалардан биридир. Интернат-мактабда яратилган пойдевор кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларни меҳнатга ва ҳаётга тайёрлайди. Жамиятда ўз ўрнини топиб, комил инсон бўлиб шаклланишига замин ҳозирлайди.2
Хулоса қилиб айтганда, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама билимдон бўлиши, касб-ҳунар ўрганиши, бугунги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири саналади. Умумтаълим мактабларини битираётган ёшларни мустақил ҳаётга йўналтиришда улар учун керакли бўлган ҳаётий билимларни, зарур касб-ҳунарларни доимий равишда ўргатишимизни ҳеч қачон, ҳеч вақт унутмаслигимиз керак.


Download 24.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling