Умуман олганда моделлаштириш қуйидаги тартибда олиб борилади: -ўрганилаётган жараён дифференциал тенгламалар ва бир хил маъноли шарт-шароит қоидалари билан ифода қилинади; -ўхшашлик мезонлари келтириб чиқарилади, уларнинг ичидан аниқловчи мезон ажратиб олинади ҳамда шу аниқловчи мезоннинг бошқа мезонлар билан боғлайдиган функционал тенглама тузилади; -модел ва оригиналдаги аниқловчи мезонларнинг ўзаро тенглигини ҳисобга олинган ҳолатда ҳар бир физик катталик учун ўхшашлик доимийликлари аниқланилади; -олинган натижалар асосида шундай модел тайёрланадики, унинг ишчи ҳажми саноат ускунасининг ишчи ҳажмига геометрик ўхшаш бўлиши керак, моделнинг масштабини танлашда ускунанинг ўлчами ва иш унумдорлиги шундай ҳисобга олиниши керакки, бундай ҳолатда ишчи муҳитларнинг тегишли тезлиги, сарфи, ҳарорати ва бошқа катталиклари таъминланиши зарур; -тажрибалар ўтказиш пайтида аниқловчи мезонларнинг ўзгариш чегаралари моделда ҳам, оригиналда ҳам бир меъёрда бўлиши керак. Юқоридаги шартларни тўла бажариш янги жараёнлар ва ускуналарни ишлаб чиқиш ва уларни қисқа вақт давомида саноатга жорий этиш имкониятини яратиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |