Кроссинговер ва бирикиш. Генетик ва цитологик


Download 1.35 Mb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1531793
1   2   3
Bog'liq
Имтихон саволлари умумий

03.00.03 – Молекуляр биология. Молекуляр генетика. Молекуляр биотехнология ихтисослиги бўйича кириш имтиҳон саволлари

1. Ген тушунчаси. Аллел ва ноаллел генлар. Генлар таснифи. Генотип ва


фенотип.
2. Нуклеин кислоталарнинг турлари. ДНКнинг бирламчи ва иккиламчи
тузилиши. Нуклеозидлар, нуклеотидлар: уларнинг тузилиши ва
конформацияси.
3. Занжирларнинг жуфт асослари, қутблилиги ва комплементарлик даражаси.
Чаргафф қоидаси. Уотсон ва Крик бўйича ДНКнинг қўш спиралилиги.
4. ДНК кетма-кетликларини аниқлаш (секвенирлаш): Максам-Гилберт ҳамда Сангер- Коулсен усуллари.
5. Эукариотларда ген тузилиши ҳақидаги замонавий тушунчалар. Геннинг регулятор, энхансер (кучайтирувчи), силенсер (сусайтирувчи) ва кодловчи ҳудудлари
6. Вируслар, прокариотлар, эукариотлар ва одам геномлари ҳақида умумий тушунчалар
7. Генетик хариталаш. Геном хариталаш усуллари. Геном хариталарнинг турлари 8. Геном хариталарининг турлари ҳақида тушунча. Геномларнинг физик
хариталари. Рестрикцион фрагментлар асосидаги хариталар

9. Ген кутубхоналари, уларни яратиш тамойиллари, скрининг усуллари. Секвенирлаш. Кейинги авлод секвенирлаш технологиялари (NGS)


10. Нотенг бирикканлик. Нотенг бирикканлик хоссалари. Популяцияларда нотенг бирикканлик ва маркерлар ассоциацияси. Генларни хариталашда нотенг бирикканлик усулидан фойдаланиш
11. Хромосомада генларнинг чизиқли жойлашув принципи. Генларнинг тузилиши ва турлари.
12. ДНК молекуласи бўйлаб генларнинг собит жойлашуви. ДНК молекуласига нисбатан қўлланиладиган ген харитаси тушунчаси
13. Молекуляр генетика ривожланиши натижасида "битта ген - битта фермент" принципи. "Бир ген - битта полипептид занжири" гипотезасини янада ривожлантириш
14. Генлар чегараларини аниқлаш. Цис-транс-тест ва "цистрон" тушунчаси; цистрон ва геннинг эквиваленти
15. ДНКнинг репликацияси. Матрицали ДНК синтези. ДНК синтезида қатнашувчи ферментлар. ДНК полимераза. Унинг турлари ва вазифаси.
16. Репликациянинг асосий принциплари. ДНК занжирлари инициацияси. ДНК праймаза. Репликация вилкаси. Репликациянинг келиб чиқиш нуқталари
17. Оказаки фрагментлари. Инициатор (ташаббускор) оқсиллар. Репликация вилкаси оқсилларини кооператив ҳаракати
18. ДНК репарацияси. Репарация реакцияларининг асосий принциплари. Бир занжирли ДНК бўлаклари репарацияси. Репарация ферментлари
19. Нуклеосома хроматин структурасининг бирлиги сифатида. Нуклеосоманинг шаклланишида гистон оқсилларининг аҳамияти. Гистон турлари Гистон молекулаларининг таркибий тузилиши ва Гистон бўлмаган оқсиллар
20. Хроматин конденсацияси. Хроматиннинг доменли организацияси. Хроматининг регулятор оқсиллиари
21. Гомологик рекомбинация. Бактерия ва фагларда генетик рекомбинация турлари. Сайт-специфик рекомбинация
22. Бактериал плазмидалар. Плазмидалар репликацияси. Донор ҳужайрадан реципиент ҳужайрага ДНК берилиш механизми.
23. Бактерийаларнинг IS-элементлари ва транспозонлари. Бактерияларда кўчиб юрувчи мобил элементларнинг ўтказилиш механизмлари.
24. Бактерия плазмидалари ва кўчиб юрувчи мобил элементларнинг функционал роли. Плазмидалар, кўчиб юрувчи мобил элементлар ва бактерияларда ирсий ўзгарувчанлик.
25. ДНК метилланиши ва гистон модификатцияси, бунинг аҳамияти. Рестрикция системалари, уларнинг синфлари, структуравий хусусиятлари

26. Транскрипция. Транскриптон. Прокариот ва эукариотларда РНК полимеразаларнинг структуралари.


27. Транскрипция цикли. РНК инициацияси, элонгацияси ва терминацияси. Бактерияларда транскрипциянинг бошқарилиши. Транскрипция инициацияси, элонгацияси, терминация факторлари.
28. Оқсил ва рибосом РНК лар синтезининг бошқарилиши. Репрессор. Эффекторы. Оператор. Жакоб ва Моно назарияси
29. Бирламчи транскриптларнинг процессинги. Прокариотларда процессинг жараёни. Эукариотларда процессинг жараёни. Интрон ва экзонлар. Сплайсинг. Полиаденинланиш
30. Генетик коднинг кашф этилиши. Код расшифровкаси. Генетик коднинг универсаллиги. Генетик коднинг намоён бўлиши.
31. мРНКларнинг кашф этилиши. мРНК структуркаси. Бирламчи структураси. Функционал қисмлари. Инициатор кодонлар.
32. Моноцистрон ва полицистрон мРНКлар ҳақида тушунча. Терминатор кодонлари. Фазовий структура.
33. Транспорт РНКлар. тРНК структураси. тРНКнинг бирламси структураси. тРНК ларнинг универсал 3'-учлари. тРНК нинг фазовий структураси. Иккиламчи ва учламчи структуралари.
34. тРНКларнинг аминациляцияси. Аминокислоталарнинг фаоллашиши. Аминокислоталарнинг акцепторлик реакцияси. тРНК ларнинг аминациляциясининг спецификлиги. Аминокислота ва тРНК лар бўйича ўзига хос юқори спецификлиги.
35. Рибосомал РНКлар. Рибосомал РНКларнинг вазифаси. Рибосомал РНК турлари. Кичик суббирликнинг юқори полимерлик РНКси. Катта суббирликнинг юқори полимерлик РНКси
36. 16S (18 S) РНК, 23 S (28 S) РНК ва 5 S РНК ларнинг бирламчи ва иккиламчи структуралари. РНКнинг структура доменлари ва РНК молекуласининг ўзига хос жойлашуви.
37. Замонавий амплификатор ускунаси. ПЗР ўтказиш учун зарур бўлган реакцион аралашмалар таркиби.
38. Taq-ДНК-полимеразанинг хусусияти. ДНК молекуласи синтезининг аниқлигига ва унинг яхшиланишига таъсир этувчи омиллар.
39. Рибосомалар. Рибосома морфологияси: ўлчами, ташқи кўриниши ва иккита суббирликка бўлинганлиги. Катта ва кичик рибосомалар. Рибосомаларнинг диассоцияацияси ва реассоцияацияси.
40. Ҳужайрада рибосомалар локализацияси. Прокариотик ва эукариотик рибосомалар. Полирибосомалар.

41. Трансляция. Оқсиллар биосинтезининг андозали механизми. Трансляция босқичлари (инициация, элонгация, терминация), уларнинг про- ва эукариотлардаги мезанизми.


42. Трансляциянинг ижобий ва салбий регуляцияси. Рибосомал оқсиллар трансляциясининг бошқарилиши. Трансляциянинг қайта дастурланиши.
43. ДНК- ва РНК-тутувчи вируслар. Вирус нуклеин кислоталарнинг турлари. Вирус нуклеин кислоталарнинг химоя ва ферментатиф функциялри.
44. Вирусларнинг ҳужайрага кириш механизмлари. Вирус йиғилишининг принциплари. Ўз ўзини йиғиш механизми.
45. РНК – интерференция ходисасининг кашф этилиши, принципи, вируслардан химоя қилишдаги роли. РНК – интерференциянинг ген мухандислигидаги аҳамияти.
46. Ген мухандислигининг предмети ва вазифалари. Рекомбинант ДНК ҳақида тушунча. Ген мухандислигида қўлланиладиган ферментлар.
47. Рестрикцион эндонуклеазалар – рестриктазалар. Рестриктазалар классификацияси.
48. ДНК-метилазалар, ДНК- ва РНК-лигазалар. ДНК нинг Т4-ДНК-лигаза билан лигирланиш механизми. Бактериофага Т4 си РНК-лигазаси.
49. Термостабил ДНКга-боғлиқ ДНК-полимеразалар. Е.сoli ДНКга-боғлиқ ДНК- полимеразаси ва Кленов фрагменти. Полимераза занжирли реакция (ПЗР).
50. РНКга-боғлиқ ДНК-полимеразалар (тескари транскриптаза, ревертаза), кДНК олишда қўлланилиши. Термал трансфераза, поли-А – полимераза.
51. Ишқорий фосфатазалар. Ген мухандислигида ишлатиладиган нуклеазалар. Е.соli. экзонуклеаза III ферменти. Ламбда фаг экзонуклеазаси. S1-нуклеаза, РНКаза А ва ДНКаза I.
52. Вектор ҳақида тушунча. Плазмид векторларнинг тузилиши. Функционал векторлар классификацияси: экспресияланувчи ва бинар векторлар.
53. Экспресияланувчи векторларни конструкциялаш ва уларнинг фукционаллиги. Экспрессияланувчи рекомбинант генларнинг самаралигига таъсир этувчи омиллар. Ҳайвон ва ўсимликларда ишлатиладиган векторлар.
54. LасZ, GFP ва GUS генлари селекцияловчи маркер сифатида. Ламбда фаг асосидаги векторлар. Космидалар, фазмидалар ва фагмидалар. Кенг ҳажмли векторлар: YАС, ВАС ва РАС.
55. ДНК фрагментларни сайт рестрикциялари бўйича, ҳамда адаптерлар ва коннекторлар иштирокида клонлаш. кДНК ва нуклеотид кетма кетликлари кутубхоналари.
56. ДНКни ҳужайрага киритиш усуллари: трансформация, трансфекция, электропорация. ЕТS- кетма-кетликлари учун кутубхоналар яратиш.

57. ДНК кутубхоналари скрининг услублари. ДНК зондлар, блоттинг ва уларни турлари.


58. Трансген ҳайвонларни олишнинг муҳимлиги. Трансген ҳайвонларни олишнинг уч асосий услублари: уруғланган тухум ҳужайраларга тўғридан тўғри инекция; эмбрионал узақ ҳужайраларни ишлатиш; рекомбинант вирусларни эмбрионал узақ ҳужайраларга юқтириш.
59. Ҳайвон ҳужайраларига трансгенларни етказиб берувчи векторлар: ретровирусли аденовирусли векторлар, ҳамда аденоассцияланган вируслар асосидаги векторлар. Ҳайвон организмларда трансгенларнинг экспрессиясига таъсир этувчи омиллар.
60. Ўсимликларнинг эмбирионал узоқ ҳужайралари. Трансген ўсимликлар олишнинг асосий босқичлари.
61. Каллус културалари ва ўсимлик ҳужайраларининг суспензион култураси.
62. Ўсимлик регенерациясида ишлатиладиган фитогормонлар. Соматик
эмбриогенез. Ўсимликнинг ҳар хил тўқималарига трансформация методлари. 63. Ўсимлик ген инженериясида қўлланиладиган селектив маркерлар.
Ўсимликларда рекомбинант генлар экспрессиясини бошқариш тизими.
64. Агробактериал инфекция. Ti-плазмиды ва T-ДНК. Опинлар ва уларнинг
инфекциядаги ўрни. Шикастланган ўсимликда T-ДНК ни ўтказишда фаоллаштирадиган сигнал молекулалар структураси.
65. Ti-плазмидалар асосидаги векторлар ва турлари. Агробактерия ёрдамида трансген ўсимликлар олиш босқичлари.
66. Бутун ўсимликлар трансформацияси (in planta). Dipfloral трансформация. Баллистик трансформация, ген замбараги. Протопластлар трансфекцияси.
67. Трансгенные хлоропластлар. Хлоропластларда трансгенларни экспрессиялашдаги муҳимлиги. Транспластомали бир хужайрали сувутларни олиш.
68. Қишлоқ хўжалигида ГМО нинг роли, генетик модифицирланган қишлоқ хўжалик ўсимликларини коммерциализациялаш тарихи. ГМО нинг био хилма- хилликка ва инсон саломатлигига таҳминий салбий таъсири.
69. Модел хақида тушунча. Моделлаш обектлари, мақсади ва услублари.
70. Компютер ва математик моделлар.
71. Математик моделлашнинг асосий босқичлари.
72. Математик моделлашнинг туғри ва тескари вазифалари.
73. Биология тарихидаги биринчи моделлар. Фибоначи қатори.
74. Эукариотларда ген тузилиши ҳақидаги замонавий қарашлар. Геннинг
регулятив, энҳансерловчи ва кодловчи участкалари. Вируслар, прокариотлар ва эукариотлар хусусиятлари.

75. Генетик хариталаштириш. Геном хариталаштириш усуллари. Геном хариталар турлари. Геномларнинг физик хариталари. Рестрикция фрагментлари хариталари.


76. Молекуляр-генетик маркерларнинг турлари. Дурагайлашга асосланган маркерлар. Aмплификацияланган фрагмент узунлиги полиморфизми маркерлари (AFLP)
77. Микросателлит маркерлар (SSR). ДНК секвенирланишига асосланган ягона нуклеотид полиморфизми маркерлари (SNP)
78. Маркерларга асосланган селекция (МАС). Селекцияда ДНК маркерларидан фойдаланиш хусусиятлари
79. Репликацияда иштирок этувчи полимеразалар, уларнинг ферментатив фаоллиги хусусиятлари. Репликация айриси, Репликатцияда «етакчи» ва «кечикувчи» занжирлар. Оказаки фрагментлари.
80. Нуклеосома гистонларининг кимёвий модификациялари. "Гистон коди" тушунчаси. Фаол ва фаол бўлмаган хроматин
81. ДНК генетик функциясининг исботланиш тарихи. Эвери, Херши ва Чейз тажрибалари. Уотсон ва Крик модели.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling