Мавзу: Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси
Download 14.16 Kb.
|
2 Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси тўғрисида умумий маълумот;
Мавзу:Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси.
Ускуналар комплекслари умумий ҳолатда транспорт ва кон машиналари бажарадиган жараёнларига кўра қуйидаги бўлимларга бўлинади: тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш бўлими (ЗВП); узлуксиз транспорт бўлими (ЗНТ); даврий транспорт бўлими (ЗЦТ); транспорт бўлими (ЗТ); ағдарма ҳосил қилиш ва омборларга жойлаштириш бўлими (ЗОС); оралиқ омборларга жойлаштириш ва қайта юклаш бўлими (ЗПС); дастлабки қайта ишлаш бўлими (--); қазиш ва юклаш бўлими (ЗВП).Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш бўлими (ЗПВ) қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: механик юмшатгичлар; бульдозерлар; зарбли, айланма, зарбли – айланма ва термик таъсир этувчи бурғулаш дастгоҳлари; электр парма ва бурғулаш болғалари (қўлбола, колонкали, учоёқ ва тележка (аравача)даги); кўпшпинделли бурғулаш агрегатлари; тош кесувчи машиналар; скважналарни забойка қилиш ва зарядлаш учун машиналар (шнекли, пневматик ва бошқалар);ноўлчам бўлакларни бузиш учун қурилмалар (бутабойлар, электр-контактли қурилмалар); тоғ жинсларини қуритиш механизмлари воситалари – дренаж скважналарини бурғулаш учун станоклар, стационар ва ҳаракатланувчи насос қурилмалари; траншея экскаваторлари, драглайнлар ва бошқа ускуналар.Тоғ жинсларини қазиш ва юклаш бўлими (ЗВП) ўз ичига олади: экскаваторлар – механик кураклар, драглайнлар, роторли, занжирли, ғилдиракли ва арқонли (канат) скреперлар; бульдозерлар, бир ковушли юклагичлар; минорали экскаваторлар; грейферлар; шрекли бурғулаш машиналари; турли конструкцияли узлуксиз ишловчи жинсларни юкловчи машиналар; гидромеханизация воситалари – гидромониторлар, сузувчи ер сурувчи снарядлар, драгалар ва бшқ.Узлуксиз транспорт бўлими (ЗНТ) га киради: конвейерлар – лентали, арқон – лентали, лента – занжирли, лента – ғилдиракли, пластинкали; конвейерли юк ортгичлар; консолли ағдарма ҳосил қилгичлар; ағдарма – транспорт кўприклари; гравитацион транспорт воситалари; гидротранспорт воситалари – ер сургичлар, гидроэлеваторлар, трубопроводлар, қуйилтиргичлар ва бшқ.Download 14.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling