Мавзу: Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси
Download 14.16 Kb.
|
2 Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механизация бўлимларинанг структуравий классификацияси.4.2. жадвал.
Асосий машиналар ва механизмлар билан бир қаторда уларнинг узилишларсиз ( узлуксиз ) ва ритмли ишлаш учун карьерларда турли хилдаги ёрдамчи ускуналар мавжуд: ер юзасини тайёрлаш ва рекультивация қилиш учун ёрдамчи ускуналар, темир йўл ва автомобил йўллари ҳамда конвейер линияларини қуриш ва сақлаш учун, омборхона ишчилари учун, сув йиғиш, барча машина ва механизмларни энергия билан таъминлаш, фойдали қазилмаларни текшириш ва синаш, шунингдек, турли хилдаги бошқарувнинг техник воситалари ( телефон, радиоалоқа, СЦБ телевидение овоз ва ёруғлик сигналлари )ва мураккаб кон ишлаб чиқаришнинг нормал фаолиятини таъминловчи бошқа техник воситалар. Механизация бўлими структураси (тузилиши) бўлимни ташкил этувчи машиналарнинг ўзаро ҳаракат усули ва уларнинг сонидан келиб чиқади. Механизация бўлими бир ёки бир нечта ускуналар бирликларини ўз ичга олиши мумкин: ( машиналар, қурилмалар, агрегатлар ), масалан, 1 та экскаватор, конвейер, бурғилаш станоги ёки бир нечта экскаваторлар, конвейерлар, поездлар, автосамосваллар ва шу кабилар.Структура линияси – бубир механизация бўлимининг кетма – кет ( изчил ) боғланган машиналар ( қурилмалар ) занжиридир. Бўлим линиясига кирувчи ҳар қандай машина тўхтаганда, бутун линия тўхтайди. Бир чизиқли (кетма – кет ) структура бир ёки бир нечта қурилмалар бирликларини ўз ичига олувчи бир структура линиясидан иборат бўлим ҳисобланади. Бўлимда бир нечта структура линиялари мавжуд бўлганда улар ўзаро боғланмаслиги мумкин, балки параллел бўлиши ёки боғланиши, шунингдек, параллел – кетма – кет бўлиши мумкин.Параллел структура бир нечта бурғилаш станоглари, экскаваторлар, скреперлар, автосамосваллар, локоматив составларни ўз ичига олувчи бўлимлар учун одатий бўлади, бунда ҳар қайси қурилма бирлиги алоҳида структура линияси ҳисобланади ва тўхташи умумий ҳолда линиянинг тўхташига олиб келмайди (4.2. жадвалга қаранг ), фақатгина бўлимнинг иш унумдорлиги пасаяди.Бўлимнинг параллел – кетма – кет структураси конвейер транспорти воситаларини қўллаган ҳолда юк оқимларини бирлаштириш ва бўлишда ҳарактерлидир (4.2. жадвалга қаранг ). Бу ҳолатда параллел боғланиш линиялардан бирининг тўхташи бўлим унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Кетма – кет боғланган линиялардан бири тўхташининг таъсир даражаси уларнинг бўлимдаги сони ва жойлашишидан келиб чиқади.Механизация бўлимларинанг структуравий классификацияси.4.2. жадвал. Download 14.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling